Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН БОРМОҚДА.
2020-10-06 17:18:07 110
Бугун 6 октябр куни Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов ҳудуларда пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, бу борада ҳудуд масъулларига пахта йиғим-терими ишларини тизимли ташкил этиш орқали етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш ишларига бевосита кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги "Кўл Элаш замини", "Маслаҳат Азиз" фермер хўжаликларининг пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашди.
Теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишар экан, улар билан қизғин суҳбат олиб борди.
- Мавсум бошидан буён теримдан 2 млн. сўм даромад топдим, бу эса оилавий бюджетимизга яхшигина ҳисса дегани, - дейди Кўл-Элаш қишлоғида истиқомат қилувчи, кўнгилли теримчи Хурсаной Носирова.
Шу билан бирга, вилоят ҳокимининг ўринбосари туман масъулларидан пахта йиғим-теримига "Темир дафтар"га киритилган оилалар фуқароларини ҳам жалб қилиш орқали уларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳам мақсадга мувофиқ бўлишини тушунтирди.