Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: ПАХТАЧИЛИКДА ЭНГ АВВАЛО, КУЗГИ ШУДГОР ИШЛАРИНИ ВАҚТИДА, СИФАТЛИ БАЖАРИШ ЛОЗИМ

×

 2020-10-20 07:36:26    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Ёзёвон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га кўра амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Баҳромбек” фермер хўжалиги негизида Дон маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш кластер лойиҳаси 1,1 гектар майдонда бунёд этилаётган бўлиб, ушбу лойиҳа қиймати 5,5 миллиард сўмни ташкил этади. 500 минг АҚШ долларлик банк кредити йўналтирилган. 35 та иш ўрни яратилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20 минг тонна. Вилоят ҳокими олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан қизиқди, кредит масаласида топришиқ берди.

Ёзёвон шаҳарча фуқаролар йиғинида бунёд этилаётган замонавий иссиқхона қарийб 3 гектар майдонда ташкил этилган. Лойиҳа қиймати 4,2 миллион сўм. Унинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида 11 та иш ўрни яратилади. 300 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линияси шакллантирилган. 1,2 миллиард сўм маблағни тадбиркор ўз ҳисобидан сарфлайди. Вилоят хокими тадбиркор билан суҳбатда лойиҳанинг натижадорлигига эътибор қаратди.

Вилоят ҳокими Андижон-Тошкент магистрал йўлининг Ёзёвон тумани, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини худудида ташкил этилган пахтани қайта ишлаш орқали нотўқима махсулотлар тайёрлаш лойиҳаси билан танишди. Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этади. 3,2 миллиард сўм банк кредити, қолгани эса тадбиркорнинг ўз ҳисобидан шакллантирилган. Йиллик 2,9 миллион погона метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборлиси, бу ерда пахта қайта ишланиб, 2,3 қаватли калава ип тайёрланади. Келгусида ундан сочиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шу ернинг ўзида пахта чиқиндисидан той пахта тайёрлаш цехи ҳам ташкил этилган.

  Ёзёвон туманида 16 минг 645 гектар экин майдонлари мавжуд бўлиб, 126 фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. 7 600 гектарда бошоқли дон, 5 210 гектарда пахта ҳосили етиштирилади. Қарийб 600 гектар майдон кластерга берилган. Туманда 8 та фермер хўжалиги режани бажармаган. Далаларда эса пахта ҳосили кўп. Уни қуёшли кунларда нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича терим ишлари ташкил этилмоқда. Вилоят хокими Ҳайрулло Бозаров туманда пахта йиғим терим жараёнларининг бориши билан яқиндан танишди. Теримчилар билан суҳбатда бўлди. Самимий суҳбат чоғида улар учун яратилган шароитлар, терим пулларининг берилиши ҳамда рағбатлантириш жараёнлари билан қизиқди. Вилоят раҳбари қаердаки рағбат бор экан, кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги, унумдорлик юқори бўлишини таъкидлади. Ҳамда терим ишларида уюшқоқлик билан қатнашаётганликлари учун терим иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ва совғалар топширди.

Вилоят ҳокими фермер хўжалиги дала майдонида бўлар экан, агротехник тадбирларнинг олиб борилиши, кўзланган пахта ҳосилини йиғиштириб олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлигига тўхталди.

- Пахтачиликда энг аввало, кузги шудгор ишларини вақтида, сифатли бажариш лозим. Қолаверса, ер банитети, иқлим шароитига мос навларни танлашда илм билан инновацияни ҳамкорликда олиб бориш керак, - деди вилоят хокими. Шундагина, бугунгидек 30 центнер эмас, 40 центнерга етказиб ҳосил олиш мумкин. Хайрулло Бозаров фермер хўжаликлари раҳбарларига 2021 йил пахта ҳосилига тайёргарлик ишларини олиб бориш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатди.

Терим ишлари билан танишиш жараёнида ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратар экан, вилоят ҳокими туманда ерни олиб, уни ташландиқ ҳолга ташлаб қўйиш ҳолатлари мавжудлигини танқид остига олди. Ҳамда бундай ҳолатларга чек қўйиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Албатта, пахтачиликда кўзланган ҳосилга эришишда кузги шудгор ишларини белгиланган агротехника талаблари асосида олиб борилиши муҳим аҳамиятга эга. Ернинг чуқур ҳайдалиши ҳосилдорликнинг юқори бўлишлигининг асосий омилларидан. Бу эса техника воситаларининг нечоғлик шудгорга тайёрлигига, замонавийлигига боғлиқ. Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров тумандаги марказий трактор парки “Ёзёвон транс сервис” масъулияти чекланган жамиятида бўлди ва ҳолат билан яқиндан танишди.

- Бугун, фермер хўжалиги раҳбарлари ўзига керакли замонавий техникалар харид қилаётган бир пайтда, марказий трактор паркида атиги 11 та техника борлигини қандай баҳолаш мумкин?, - деди вилоят ҳокими. Ачинарлиси, уларнинг аксарияти таъмирталаб ҳолда. Мутасадди раҳбарларнинг эътиборсизлиги, масалага чуқурроқ ёндошмаслиги оқибатида ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Нақафат техникалар, балки бутун ҳудуд ташландиқ ҳолга тушиб қолган. Уни тартибга келтириш, замонавий техникалар ҳарид қилиш билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ. Корхонанинг бугунги ҳолати ночор аҳволда. Рағбат масаласи ҳам шунга яраша. Вилоят ҳокимининг механизаторлар билан қилган суҳбати чоғида маълум бўлдики, корхонада бош раҳбарнинг йўқлиги, ҳар ким ҳоҳлаганича иш тутиши натижасида ишчилар ойлаб иш ҳақларини ололмай келмоқдалар.

Ҳозир 2021 йил ҳосили учун дала майдонларида белгиланган ҳайдовни агротехника талаблари асосида олиб бориш зарур. Вақт кутиб турмайди. Шу боис марказий трактор паркидаги аҳволни тубдан ўзгартириш бўйича вилоят ҳокими тегишли кўрсатмалар берди. Ҳамда юқоридаги ҳолатларни ўрганиш ҳамда зудлик билан бартараф этиш бўйича масъул идораларга топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги