Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ANSOR” МАЖМУАСИДА: 100 ГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

×

 2020-11-24 17:40:51    367

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбирли кишининг эзгу нияти ва амали эл-юрт корига мададкор бўлади, дейишади. Ҳақ гап. Бугун ўз меҳнати ва салоҳияти билан давлат томонидан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган юртдошларимиз сафи ортиб бораётгани  қувонарлидир. 

Тадбиркор Ўткир Аҳмедов Фарғона шаҳри марказида “Ансор”  мажмуасини қисқа фурсат ичида қуриб битказди. Тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига барпо этилган 4 қаватли мажмуада аҳоли учун 45 та турар-жой, 600 ўринли миллий таомлар маркази ўз фаолиятини бошлади.


“Ansor” мажмуасининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, бу маскан келгусида обод ва кўркам маскан бўлишини айтиб ўтди.

-  Инсон ўзи туғилиб ўсган юртига, маҳалласига меҳр-муҳаббатли бўлса, ҳар бир бойлигини у қадрият ёки моддий бойлик бўладими асраб-авайласа ўша ерда ривожланиш ва файз барака бўлади. Биз тадбиркорга ер бердик. Тадбиркор эса имкониятдан фойдаланиб, шундай муҳташам мажмуани ўз маблағи эвазига қуриб битказди, - деди вилоят раҳбари ўз сўзи давомида.


Ушбу бинонинг қурилиш ишларига 25 млрд.сўм маблағ сарфланди. Натижа қувонарли. Замонавий кўринишдаги мажмуада 100 га яқин ёшлар иш ўрнига эга бўлишди.

Тантанали очилиш маросимида иштирокчилар “Ansor” миллий таомлар марказида хўрандалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги.