Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ ЧЕККА ҲУДУДДА ҲАМ САНОАТ САЛОҲИЯТИ ЮКСАЛАДИ

×

 2020-12-28 16:49:13    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга шароит яратиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш, шу орқали янги иш ўринлари яратишга катта аҳамият бериляпти

Янги йил байрами арафасида туманнинг Қирғизистон Республикасига чегарадош Лоғон маҳалласида “Баҳодир Лоғон текстил” қўшма корхонасининг очилиши фикримиз исботи бўлиши мумкин.

Янги корхонада бугун 450 нафар аҳоли ўзининг илк меҳнат фаолиятини бошлади.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар энг чекка ҳудудларда ҳам саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари янги корхонанинг имкониятлари ва ишчи хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. 62 миллион доллар сармоя киритилган корхонада ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Хитой, Туркия, Россия каби хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Корхонада бир йилда 18 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилиш имкониятига эга. Пахта хом ашёси кластер таркибидаги Фарғона, Қува, Ёзёвон туманларидаги фермер хўжаликларидан келтирилади.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳудуддаги “Vodiy shoes” МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятини ҳам кўздан кечирди.

Қўшма корхонада эркак ва аёллар, болалар учун бежирим ва сифатли пойабзаллар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар асосан маҳаллий хом ашёдан тайёрланади. Бу ерда 150 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган. Бир кунда 2,5 минг жуфт пойабзал истеъмол бозорига чиқарилади.

Вилоят раҳбари корхоналар фаолияти, келгусидаги режалар, янги лойиҳалар билан яқиндан танишар экан, йирик корхоналарнинг саноат салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш, экспортни кўпайтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Тадбир сўнггида вилоятда энг илғор кластерлар сафидан ўрин олган “Фергана осеана текс” кластери меҳнат жамоасига пахта йиғим теримида фаол иштирок этганлиги ва шартнома режасини ортиғи билан бажарганлиги учун қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги