Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ЁШЛАРИ ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2020-12-28 16:54:50    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг мустақил ҳаётга дадил қадам қўйишларига шароит яратиш, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, замонавий ахборот технологиялари саводхонлигини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш каби долзарб вазифаларни ўз ичига олган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб 18-25 декабрь кунлари “Ёшлар фестивали” ўтказилди.

Фарғона шаҳар Санъат саройида ёшлар фестивалининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 

Унда вилоятимизнинг ташаббускор ва фаол, иқтидорли ва истеъдодли, тадбиркор ва зукко ёшлари иштирок этишди.  

Форумни Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев кириш сўзи билан очиб, сўзни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровга берди.  

Вилоят ҳокими ўз навбатида ёшларни мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ёшлар анжумани билан самимий муборакбод этди.  

- Бугун сиз жамиятимизнинг олтин захираси бўлган ёшлар билан тарихий санада кўришиб турганимдан бағоят хурсандман. Бугун бирор бир соҳа йўқки, ислоҳот кириб бормаган бўлсин. Шу ўринда, энг катта эътибор ёшлар масаласига қаратилаётганлигини эътироф этиш керак. Илк бор ёшлар тўғрисидаги Қонуннинг қабул қилиниши, ўтган 4 йил давомида 70 га яқин қарор ва фармойишларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши фикримиз исботидир.

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон Ёшлари форуми”нинг 30 мингдан ортиқ иштирокчиларига қарата “Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман.Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз” дея мурожаат қилди.

Дарҳақиқат, янги 2021 йилдан мамлакатимизда, шу жумладан вилоятимизда Учинчи Ренессанс пойдевори яратилади. Президентимизнинг ташаббуслари билан вилоятимизда ёшлар вакиллари билан доимий мулоқотлар ўтказиш йўлга қўйилди, уларнинг муаммо ва ташвишларига эътибор қаратилмоқда, зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериляпти.

Бундан буён ҳам ёшлар сиёсати компания учун эмас, балки доимий кундалик вазифамизга айланади. Дунёни лол қолдирган буюк алломаларимизнинг муносиб бардавомчилари бўлган сиз ёшлардан умидимиз катта. Шуни қувонч билан айтишим мумкинки, вилоятимиз аҳолисининг қарийб 60 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

2021 йил – Фарғона ёшлари йили бўлиши учун барчамиз бирдам ва ҳамфикр, елкама-елка туриб фаолият олиб боришимиз керак.

Биринчи ўринда, халқимизни рози қилиш, уларга осойишта ва фаровон ҳаётни туҳфа этиш учун кичик саноат зоналари ташкил этилади. Янги йилда 50 та ана шундай КСЗ ташкил этилиб, 19,6 трлн. сўмлик қурилиш, ҳунармандчилик, ҳар бир оила тадбиркор лойиҳалари учун сарф этилади. Натижада 75 мингта янги иш ўрни яратилишини мақсад қилганмиз. Иқтисодиётимизга 500 млн. доллар микдорида хорижий инвестиция киритишни режалаштираяпмиз.

Иккинчидан, фан ва таълимга йўналишидаги ислоҳотлар натижасида мактаб фаолиятининг мазмуни ва сифати тубдан ўзгартирилади.

Учинчидан, ёшларга бирор бир ҳунарни ўргатиш билан биргаликда хорижий тилларга ўқитилади. Зеро тил билган, ҳунар эгаси бўлган инсон ҳеч қачон ҳаётда қоқилмайди. 

Шунингдек, ёшлар тарбиясига ҳаёт момот сифатида ёндашамиз. Тарбия шарқона қадриятларимизнинг гултожиси бўлган. Меҳр-оқибат, аҳлоқ қоидаларимизни мустаҳкамласак ҳеч ким, ҳеч қандай куч бизни енга олмайди.

Маданий ва маърифий соҳадаги ишларимизни янада кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон Ёшлари форуми”га мақом, эстрада ва опера йўналишида ёш ижрочи хонандалари ўртасида “Водий овози” кўрик-танлови ҳамда “Ёш ҳунармандлар” фестивалини ўтказиш таклифи билан чиқдик ва бу Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланди.

Бир сўз билан айтганда, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса, қизларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган бу ишларнинг барчаси Учинчи Ренессанс - миллий тараққиётимизнинг янги даври пойдеворини яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Вилоят раҳбари вилоят ёшларига мурожаатини давлатимиз раҳбарининг “Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония ҳам вақтингиз бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври эканини, илм, билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган беқиёс бойлик эканини асло унутманг, деган сўзлари билан якунлаб, барчага омад тилади. Янги йил қутлуғ ва баракали бўлишини, келаётган йилимиз “Фарғона ёшлари йили” бўлишини тилади.

Шундан сўнг, вилоятнинг бир гуруҳ энг фаол ва ташаббускор ёшларига вилоят ҳокимлигининг Ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ёшлар Форуми сўнггида вилоятнинг таниқли санъаткорлари ва ёш истеъдодлари иштирокида байрам дастури намойиш этилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги