Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЮКСАК УНВОН МУБОРАК БЎЛСИН!
2020-12-28 16:57:33 90
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланган эдилар.
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланганлар орасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозаров ҳам бор.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвонига сазовор бўлган вилоятимиз раҳбари Хайрулло Хайитбаевични бу юксак унвон билан муборакбод этамиз.