Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фойда илинжида...

×

 2018-01-10 17:13:46    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Пиротехника воситаларини сотиш кимлар учундир байрам олди мўмай даромад манбаидир, афсусланарлиси шундаки, пиротехника воситаларига кетаётган пуллар том маънода ҳавога учади. Учганда ҳам тинчгина эмас, кимнидир куйдириб, кимнидир майиб-мажруҳ қилиб, ҳеч бўлмаганда, кимнингдир “капалагини учириб” учади.       

Шу боис, 2010 йил 22 сентябрда юртимизда пиротехника воситалари муомаласини тартибга солиш бўйича Қонун қабул қилинган. Мазкур Қонунга кўра, пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилди ҳамда маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгилаб қўйилди.
Шунга қарамасдан, кичкина фойда илинжида ўзига катта зиён қилганини билмай мазкур воситаларни мамлакатимизга ноқонуний йўллар орқали олиб ўтаётган ҳуқуқбузарлар ҳам йўқ эмас.       
     Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Зилолахон Джалолидинова йуловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтмасдан, божхона назоратидан яширган ҳолда 5 хил номдаги 579 дона пиротехника воситаларини кийиб олган жемфери капишонида ва кийиб олган кийимлари остига яширган тарзда яширинча республикамизга олиб кириб мўмай даромад топмоқчи бўлди.

Рақамларга мурожаат қилсак, ўтган 2017 йил давомида вилоятимиз божхона ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда салкам 950 дона пиротехника маҳсулотларининг  ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Айланма йўлдаги “Телефон”

Яқинда вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олинган тезкор маълумот асосида “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган Мухаммадёр Ўринбоев бошқарувидаги “Спарк” русумли, 40J779JА бўлган давлат рақамли автомашина тўхтатилганда,  М.Ўринбоев гўё ҳеч нарса билмагандай, автомашинани ҳолислар иштирокида кўздан кечиришга розилик билдирди. 

Кўздан кечириш жараёнида, автомашинанинг олди торпедаси ичига ташқи томондан кўринмайдиган қилиб жойлаштирилган, муқаддам Қирғизистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чикарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган 275 дона “RYTE” номли мобил телефонлари борлиги аниқланди.

Тадбир давомида маълум бўлишича, унинг яшаш хонадонига кириш қисмида, хона ичида беркитилган холда сотиш учун сакланаётган 130 дона “RYTE” номли мобил телефонлари борлиги аниқланган.

Шунингдек, тумандаги бошқа бир айланма йўлда қонунбузар А.Мамасидиқовнинг ҳатти-харакатларига ҳам нуқта қўйилди. Бу йигит Хитойда ишлаб чиқарилган, сифатига кафолат бўлмаган 98 дона “REDMI 4X” мобил алоқа воситаларини “Ласетти” русумли, давлат рақами 40S067FA бўлган автомашинасининг ёқилғи баки ичида яширинча олиб кириб, пуллашни режалаштирган экан.

Ш.МИРЗАЕВ.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати ходими.

фото: kun.uz