Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада мақом мактаби очилди

 2018-01-13 14:22:48    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 ноябрда “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъатининг истиқболига кенг йўл очиб берди.


Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали қошида “Мақом мактаби” ҳамда “Аския мактаби” ташкил этилди. Жамоатчилик асосида ташкил этилган мактабга санъатга қизиқувчи ёшлар жалб этилган. 

2018 йил 11 январь куни ташкил этилган илмий-амалий анжуман ушбу мактаблар фаолиятига бағишланди. 
 
Унда Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева “Мақом мактаби” га, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов эса “Аския мактаби” га бадиий раҳбар сифатида таништирилди. 

Илмий-амалий анжуманда Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчи ва талабалари, Қўқон мусиқали драма театри жамоаси, миллий мақомчилик санъатига қизиқадиган 20 дан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этди. 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали қошида ташкил этилган “Мақом мактаби” ҳамда “Аския мактаби” ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 15:00 дан ўз машғулотларини давом эттиради.

манба: ЎзА