Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти делегацияси 2018 йил 31 январь-5 февраль кунлари Латвия республикасида хизмат сафарида бўлди

×

 2018-02-12 14:27:28    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда тасдиқланган “Фарғона вилоятида Латвия Республикаси билан 2018 йилда хорижий инвестициялар жалб этиш, экспортни кўпайтириш ва туризмни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган йўл харитаси”га мувофиқ жорий йилнинг 31 январь куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги 23 кишидан иборат  делегация “Балт-тур” халқаро ярмаркасида иштирок этиш ва “йўл харитаси”да белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Латвия Республиксининг Рига шаҳрига ташриф буюрди.

Шу куни Рига шаҳар ҳокимлигида Рига шаҳар Тараққиёт қўмитаси раиси Maksims Tolstojs ва шаҳар ҳокимлигининг Ташқи ишлар бўлими бошлиғи Viktors Buls томонидан Фарғона вилояти делегация аъзолари  қабул қилинди. Учрашув давомида томонлар ўзаро туризмни ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган масалаларда фикр алмашдилар ва Рига туризм тажрибаси билан яқиндан танишилди.

1 февраль куни Латвия Республикасининг Ахборот тизимлари менежменти олий мактаби (ISMA) туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Фарғона Давлат университетида таълимнинг меҳмонхона хўжалигини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик асосида ISMAнинг Фарғона вилоятида ўз ваколатхонасини, кейинчалик филиалини ташкил қилиш масаласида ISMA университети ректори билан учрашув ўтказилди ва келишув хужжатлари имзоланди. 

Шу куни Латвия Республикасининг стандартлаштириш ва метрология соҳасида замонавий технологиялари асосида Қўқон шаҳрида лаборатория ташкил  этиш ва бунда вилоятга кириб келаётган ва экспортга чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини кўрикдан ўтказиш мақсадида “BIOR” илмий лабораториясига ташриф буюрилди. Меҳмонлар корхона директори Aivars Berzins томонидан қабул қилинди. Мулоқот давомида лаборатория фаолияти ва иш жараёни билан яқиндан танишилди. Февраль ойи охирида корхона директори Aivars Berzins Фарғона вилоятига ташриф буюришини билдириб, вилоятдаги “Узстандарт” агентлигининг мавжуд лабораторияларини кўриб чиқиши, мутахассислар билан учрашув ўтказиши ва келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик ишларини йўлга қўйилишини маълум қилди.

Шундан сўнг Латвия Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Я.Дуклавс томонидан вилоят делегацияси қабул қилинди. Мулоқот давомида Фарғона вилоятида чорвачилик, хусусан наслли қорамол, эчкичилик, қуёнчилик, картошкачилик хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йулга қўйиш ва сертификатлаш масалаларида Латвия Республикаси тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Я.Дуклавс Фарғона вилояти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

2 февраль куни Рига шаҳрида “Балт-тур” Халқаро туризм ярмаркасида Фарғона вилоятидаги туроператорларини иштирокини таъминлаш ва ўзаро туристик корхоналар ўртасида шартномаларни имзолаш мақсадида Фарғона вилоятидан ташриф буюрган  делегация ярмаракада ўз иштирокини бошлади. Ярмарканинг очилиш маросимида делегация аъзоси, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов сўзга чиқиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги номидан тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, вилоятнинг туризм ва инвестицион имкониятлари тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот берди.   5 февралга қадар давом этган ярмаркада Фарғона вилояти учун “Ўзбекистон” деб номланган алоҳида жой ажратилиб, вилоятдаги туризм объектлари (муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, тарихий обидалар, ҳунармандчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди ва вилоят стендида “Фарғона вилоятининг туризм салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида” видероликлар доимий равишда тақдим этиб борилди. Шунингдек, Ўзбекистон кунларида Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи Маданият уйи раққосалари миллий рақс намуналарини намойиш этишди.

Рига шаҳрида ташкил этилган “Lat-Uz Agrotreyd” Латвия-Ўзбекистон Савдо уйи орқали Фарғона вилоятида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортини ташкил этиш ва 2018 йилда экспорт ҳажмини 17,0 млн АҚШ долларига етказиш мақсадида делегация аъзолари “Lat-Uz Agrotreyd” вакиллари билан биргаликда корхонанинг озиқ-овқат омборхоналарига ва бош идорасига ташриф буюриб, ҳамкорлик масалалари борасида музокаралар ўтказдилар. Музокалар натижасида томонлар тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Шуниндек,  Латвия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси ўринбосари Наурис Йонасс ва “Узтрейд Латвия” савдо уйи раиси Алвис Биковский билан Латвия Республикаси ишбилармонлари ва Фарғона вилояти тадбиркорлари ўртасида келгусида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари масаласида мулоқот ўтказилди. Бунда, ипакчилик, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдосини ташкил қилиш имкониятлари таҳлил қилинди ва келгусида савдо уйлари ташкил этиш борасида келишиб олинди.

Ташриф давомида шунингдек, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 “Baltic Vein Clinic” клиникалари бош ижрочи директори Zane Rеvalde билан ўтказилган мулоқот давомида вилоятда аёллар касалликлари диагностикаси, кардиология ва кўз касалликларини даволаш бўйича фаолият олиб бораётган 3 нафар шифокорларни малака оширишлари учун жорий йилнинг биринчи ярмида Латвия Республикасига таклиф этилди.

Яна бир муҳим масала – вилоятнинг Фарғона туманидаги “Миндонобод агросаноат” агрофирмасида ишлаб чиқарилаётган вино маҳсулотларини Европа давлатларига экспортини йўлга қўйиш учун зарур бўлган халқаро лицензиялашни ташкил этиш бўйича “Мusmaju Darzeni” кооперативи кенгаши раисаси Edite Strazdina хоним билан вилоят делегацияси аъзолари ўртасида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Edite Strazdina хоним Агрофирмага ўз маҳсулотларини халқаро бозорларга экспорт қилиш учун зарур бўлган сертификатларни олинишида ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Edite Strazdina хоним жорий йил 28 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистон Республикасига режалаштиралаётган сафари давомида Фарғона вилоятига ташриф буюришни ҳамда маҳаллий экспортёр ва фермерлар билан учрашувлар, семинарлар ўтказиб, уларга Global GAAP ва ISO халқаро сифат сертификатлари олиш борасида ўз маслаҳат ва ёрдамини беришини билдирди.

Латвия Республикасининг “Ditton” компанияси билан биргаликда машинасозлик саноат учун занжир(цеп) ишлаб чиқариш учун 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали янги қўшма корхона ташкил этиш масаласида “Ditton” занжир(цеп) заводи” АЖ бошқарув раиси Роланд Заранс билан учрашув;

Латвия Республикаси Озиқ-овқат ва ветеринария хизмати директори Марис Балодис билан;

Латвия Республикаси Гимнастика федерацияси президенти Янис Сакстинс, “Eurasia”компанияси вакили Сандра Босуртелар билан самарали ва ўзаро ишонч руҳида ўтказилган  мулоқотлар давомида  тегишли соҳалар бўйича  масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ҳар бир учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. Латвия делегациясининг жорий йил март-апрель ойларида амалга оширилиши режалаштирилаётган Ўзбекистонга ташрифи давомида Фарғона вилоятида ушбу кўриб чиқилган масалалар бўйича амалий ишлар кўламини янада кенгайтирилиши келишиб олинди.

Ташриф давомида Фарғона вилояти билан Елгава шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, чорвачилик йўналишларида амалга оширилган замонавий лойиҳаларни вилоят корхоналарига тадбиқ этиш ва ижтимоий масалаларда тажриба алмашиш белгилаб олинди. Шунингдек, Фарғона вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Латвия Республикаси Туристик компаниялар уюшмаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

2018 йил 6 февраль куни Фарғона вилояти делегацияси аъзолари Латвиядан юртимизга етиб келдилар.