Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Одамий эрсанг, демагил одами, ониким, йўқ халқ ғамидин ғами

×

 2018-02-12 15:47:42    199

PDF юклаш
Чоп этиш


Дарҳақиқат, Алишер Навоийнинг халқ дарди, ташвиши, унинг тинч ва фаровон кунлари учун қайғуриб яшашга ундовчи сатрлари бугун ҳам нафақат халқимиз, балки бутун инсониятни уйғотувчи хитоб янглиғ янграмоқда.

Халқимизнинг ҳаёт қомусига боқий сатрлар том маънода Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётида ҳам ҳамоҳанглик касб этмоқда. Инсон манфаатлари улуғланаётган юртимизда халқни рози қилиш, унинг орзу-армонларини рўёбга чиқариш йўлида меҳнат қилаётган замондошларимиз учун буюк мутафаккирнинг боқий сатрлари муҳим дастуриламалдир.

Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳиёбонида кенг жамоатчилик иштирокидаги шоир таваллуд кунига бағишланган эҳтиром тадбирини Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова очар экан, даҳо шоирнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, ўзбек халқининг бадиий қудрати асрлар оша ўз кучида яшаётганлиги, бу борада дунё мамлакатларининг эътирофини қайд этди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётган бир пайтда адабиётимизга бўлган эътибор ҳам ҳар қачонгидан кучайди, - деди вилоят раҳбари.- Президентимизнинг 2017 йил 3 август куни юртимиздаги ижодкор-зиёлилар билан учрашуви ҳам адабиёт равнақи йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Бугун Навоий асарларини ўрганиш, ёш авлодга етказиш билан бирга шоир ўгитлари ҳаётий шиоримизга айланиши керак. Мутафаккир сатрларида шундай дейди:

            Одамий эрсанг, демагил одами,

            Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами.

Ҳоким мазкур сатрларни ўқиб тадбир иштирокчиларини бугунги қутлуғ айём билан қизғин муборакбод этди.

Навоийшунос олим, филология фанлари доктори Ҳабибулло Жўраев улуғ шоирнинг ўлмас асарлари ҳақида сўз юритди. Хитой Халқ республикасида Алишер Навоий ҳайкали бунёд этилгани, Афғонистонда шоирнинг танланган асарлари чоп этилиб, юртимизга келтирилгани, унинг панду ўгитлари Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати учун асос бўлиб хизмат қилаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Истеъдодли ижодкор Иқболжон Юсупов Навоийга бағишланган шеърини ўқиб берди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги “Олтин қалам” тўгараги аъзолари Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқишди.

Навоий шоҳбайтлари  Фарғона шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари ижросида рус, инглиз, француз тилларида жаранглади.

Тадбирга йиғилган вилоят фаоллари, адабий жамоатчилик вакиллари, вилоятимиздаги корхона-ташкилот раҳбарлари, олий ўқув юртлари профессорлари, ўқитувчи-мураббийлар, талаба ва ёшлар ҳазрат Навоий ҳайкали пойига эҳтиром рамзи сифатида гулдасталар қўйдилар.

Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида “Навоий асарларидан яралган наволар” номли театрлаштирилган адабий композицион кеча бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Навоий асарларини тадқиқ этган, тарғиб қилган профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшларга, шоир ғазаллари билан айтиладиган мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.  Сўнгра санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

***

Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган адабий анжуманлар, маънавий-маърифий тадбирлар барчамизни ул зотнинг серқирра ижоди, бой мероси ва пурмаъно ҳикматлари нуридан баҳраманд бўлишга ундаётир.

Қутлуғ сана муносабати билан Фарғона давлат университетининг катта мажлислар залида “Навоий ва ўзбек адабиёти” мавзусидаги илмий-адабий анжуман ўтказилди. Унда таниқли шоир ва ёзувчилар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, ёш ижодкорлар ҳамда шеърият ихлосмандлари иштирок этишди.

Мир Алишер Навоий асарларидан иборат кўргазма, ҳазратнинг ҳаёт ва ижод йўлига бағишланган тақдимот иши намойиш қилинди.

Навоий асарлари асосида олийгоҳнинг иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишларида шоир яшаган давр руҳи тўла акс этди.

Шунингдек, Фарғона политехника институтида “Навоийни англамоқ –ўзликни англамоқ”, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида “Навоий – маънавиятимиз гултожи”, Қўқон давлат педагогика институтида “Алишер Навоий – ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси”, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Навоийга эҳтиром” мавзусида ўтказилган илмий-адабий кечаларда ёшларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат, бахтиёр кунлар учун шукроналик руҳида тарбиялашда Навоий мероси ғоят муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Вилоятимиз бўйлаб Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган адабий-мусиқий тадбирлар, мушоира ва ижодий учрашувлар давом этмоқда.

Маъмура АБДУРАҲИМОВА,

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбирлари.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.