Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Эзгу каломдан ёғилган нур

×

 2018-02-12 15:55:07    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманлари масжидларида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва уларнинг ноиблари, Қуръони карим қироати бўйича иқтидорли ҳамюртларимиз ўртасида Қуръон мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Олтиариқ туманида ҳам Олтиариқ ва Риштон тумани бўйича эркаклар ўртасида ҳифз (Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш) ва тиловат (гўзал ва равон қироат қилиш) йўналишидаги ҳудудий босқич кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Икки тумандан юз нафардан зиёд иштирокчилар мусобақасида Алишер Эрматов, Абдулҳафиз Боймуродов, Ҳамидулло Мамажонов, Фарҳоджон Сулаймонов, Абдулборий Аминбеков, Жасур Ориповлар ғолиб сифатида эътироф этилдилар. Туман марказидаги “Шоҳ Толиб” масжидида юқори савияда ташкил этилган ҳудудий босқич ғолиблари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўқон шаҳридаги “Дегрезли” масжидида ҳифз ва тиловат йўналишида уюштирилган мусобақада шаҳардаги 90 нафарга яқин муслима аёллар ўзаро баҳс олиб боришди. Тадбир ташкилотчилари томонидан қатнашчилар учун барча қулайликлар муҳайё этилиб, мусобақа ғолиблари учун қимматбаҳо совғалар ҳозирланди. Энг нуфузли ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг чиқишларини холислик ва адолат мезони асосида баҳолаб боришди.

Ҳифз йўналишида Мубинабону Мўйдинова ва Зиёда Ваҳобова биринчи ўринга сазовор бўлишди ва мусоабқанинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тиловат йўналиши бўйича Оминахон Акбарова ҳамда Муҳсина Мирзаалиевалар шаҳар босқичи ғолиби сифатида рағбатлантирилдилар. Шунингдек, кеча 110 нафар эркаклар ўртасида шаҳар босқичи ўтказилиб, қатнашчиларнинг 38 нафари ҳифз йўналишида ўз иқтидорини намойиш этишди.   

Муҳтарам Президентимизнинг хайрли ташаббуслари билан бўлиб ўтаётган бу каби тадбирлар халқимизнинг эзгу фазилатларини намоён этиб, муштарак мақсад йўлидаги ўзаро ахиллик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга,-дейди Қўқон шаҳар бош имом хатиби Абдумажид Исоқов.- Шу боис бундай эзгу ишлар бардавом бўлиши ва муқаддас динимиз маърифати халқимизнинг олижаноб мақсадларини рўёбга чиқаришга хизмат қилишини истаймиз.

Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида Қуръони карим мусобақалари давом этмоқда. 


Ботир МАДИЁРОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.