Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонага Ҳиндистондан меҳмонлар келди

×

 2018-04-11 21:25:12    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 11 апрель куни Фарғона вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари комплекси ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги «Юлдашев номли МДМ» клиникасига Ҳиндистоннинг «АРТЕМИС» клиникасинининг онкологи, профессор доктор Ракуш Чопра ҳамда ортопед,  доктор Санжей Сехрават ташриф буюрди.  Ташриф давомида малакали хорижий шифокорлар томонидан 40 нафар беморлар кўрикдан ўтказилди ва уларга ташхислар қўйилиб, даволаниш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Соат 14:00да  клиниканинг мажлислар залида профессор доктор Ракуш Чопра  иштирокида «Саратон касаллигининг бугунги кўриниши, замонавий муолажалари ҳамда уларни олдини олиш» мавзусида семинар-конференция бўлиб ўтди. Конференцияда 50 нафардан ортиқ вилоятимизнинг онколог шифокорлари қатнашдилар.     

Ташриф давомида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Druzhba Business Solutions PVT Ltd. компаниялари ўртасида Фарғонада тиббиёт ва стоматология    клиникаларини ташкил этиш, шунингдек, вилоят тиббиёт ходимларини Ҳиндистонга тажриба алмашиш учун жўнатиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Абдураҳмонов иштирок этди.