Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Анклав ҳудудларда амалга оширилиши белгиланган вазифаларни янада масъулият билан бажаришга киришилди

 2018-04-16 18:42:04    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятининг анклав ҳудудлари ҳисобланувчи Сўх тумани, Фарғона туманининг “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” қишлоқлари ҳамда Риштон туманининг “Чўнғара” қишлоғидаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги муаммолар, аҳолининг кундалик кайфияти билан боғлиқ бўлган масалалар аввало, республикамиз раҳбарияти қолаверса, вилоят ва туман мутасаддиларининг, шунингдек, вилоят раҳбариятининг доимий эътиборида. Жумладан, вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 23 январдаги 23/01-49 сонли йиғилиш баёнига кўра, ушбу масала юзасидан бир қатор чора-тадбирлар, вазифалар белгиланиб олинган эди.

Жорий йил 14 апрель куни вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигида ўтказилган йиғилишда ана шу мажлис баёнида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг бажарилиш ҳолати танқидий кўриб чиқилди.  Шунингдек, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида зиёрат ва дам олишга келувчи маҳаллий ва хорижий саёҳатчилар учун зарур шароитларни яратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилиб, туман ҳокимлиги, мутасадди раҳбарлар ҳамда ишчи гуруҳ фаолияти янада жонлантирилди.

        Йиғилиш қарорига кўра, 15-16 апрель кунлари Фарғона тумани Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоят тегишли бошқарма ва ташкилотлари вакилларидан иборат (46 нафар);  Сўх туманини ўрганиш учун эса 52 нафардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ушбу ҳудудларда қайта ўрганиш ишлари бажарилди. Унга кўра, аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар, вазифалар ҳамда йўл харитилари ишлаб чиқилиб, белгиланган вазифаларни янада масъулият билан бажаришга киришилди.

Фарғона вилоятининг анклав ҳудудлари ҳисобланувчи Сўх тумани, Фарғона тумани “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” қишлоқлари ҳамда Риштон тумани “Чўнғара” қишлоғидаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги муаммолар, аҳолининг кундалик кайфияти билан боғлиқ бўлган масалалар аввало, республикамиз раҳбарияти қолаверса, вилоят ва туман мутасаддиларининг, шунингдек, вилоят раҳбариятининг доимий эътиборида. Жумладан, вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 23 январдаги 23/01-49 сонли йиғилиш баёнига кўра, ушбу масала юзасидан бир қатор чора-тадбирлар, вазифалар белгиланиб олинган эди.

Жорий йил 14 апрель куни вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигида ўтказилган йиғилишда ана шу мажлис баёнида белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг бажарилиш ҳолати танқидий кўриб чиқилди.  Шунингдек, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида зиёрат ва дам олишга келувчи маҳаллий ва хорижий саёҳатчилар учун зарур шароитларни яратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилиб, туман ҳокимлиги, мутасадди раҳбарлар ҳамда ишчи гуруҳ фаолияти янада жонлантирилди.

Йиғилиш қарорига кўра, 15-16 апрель кунлари Фарғона тумани Шоҳимардон, Ёрдон қишлоқларида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоят тегишли бошқарма ва ташкилотлари вакилларидан иборат (46 нафар);  Сўх туманини ўрганиш учун эса 52 нафардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ушбу ҳудудларда қайта ўрганиш ишлари бажарилди. Унга кўра, аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар, вазифалар ҳамда йўл харитилари ишлаб чиқилиб тасдиқланда ва белгиланган вазифаларни янада масъулият билан бажаришга киришилди.