Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Хитой компанияси Фарғонада 206 миллион долларга завод қуради

×

 2018-04-26 18:46:58    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва сармоявий фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга кенг йўл очиб бердилар.

Инвестициявий муҳитни яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш натижасида мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий сармоядорлар ишонч билан кириб кела бошлади.

Улардан бири – “Pekin Kajshen Triumf” компанияси. Дунёнинг 37 мамлакатида ўзининг корхоналарига эга. Цемент ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва ишончли сармоядорлардан саналади.

Фарғона вилоятининг “JO’YDAM TA’MIR QURILISH” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг ушбу “Pekin Kajshen Triumf компанияси ҳамкорлигида Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1.0 млн. тонна цемент ва 33.0 млн. кв. метр гипсокартон ҳамда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида кунлик 1.0 минг тонна оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича шартномалар имзоланди.

Андижон ҳамда Фарғона вилояти ҳокимликлари томонидан лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, барча карьер ва қурилиш учун ер майдонлари ажратилиб, тегишли лицензиялар олинди.

Таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё маҳсулотлари 100 фоиз маҳаллий конлардан олинади. Ва бу ўз навбатида маҳсулот таннархининг кўтарилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, маҳсулотлар мазкур корхоналарда тўлиқ ҳажмда кўмир ёнилғисида ишлаб чиқарилади ва кейинчалик хорижий давлатларга, айниқса, қўшни мамлакатларга эскпорт қилиниши режалаштирилган.

Ҳозирда “УЗГАШКЛИТИ” ДУК томонидан қурилиш майдонида геология қидирув ишлари амалга оширилиб, цемент заводини лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 206,83 млн. долларни ташкил этади ва 10 йил ичида барча солиқ турларидан давлатга 399.0 млн.доллар фойда келтириш кутилмоқда. Энг асосийси, лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 2 000 та янги ишчи ўринлари яратилади.

Яна бир муҳим жиҳати, лойиҳалардан олинадиган даромаддан Шоҳимардонда ички туризмни ривожлантириш ҳамда Сўх туманида ишлаб чиқариш учун йўналтириш ўзаро шартномада келишилган.

– Президентингизнинг хорижий инвесторларга ўз фаолиятларини Ўзбекистонда амалга оширишлари учун кенг йўл очиб бераётгани эътирофга лойиқ. Биз яратиб берилаётган шароитлардан жуда мамнунмиз. Ўзбекистон дунёнинг энг тез ривожланаётган 10 та мамлакат қаторига киргани ҳам амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижаси, деб ўйлайман, – дейди “Pekin Kajshen Triumf” компанияси директори ўринбосари Сао Юй Бо.