Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Пилла – 2018. Бешариқнинг “кумуш тола” хирмони
2018-05-15 12:10:57 66
Бешариқ туманида жорий йилда ўзаро шартнома асосида 386 та фермер хўжаликлари ҳамда 2426 та аҳоли хонадонларида 2800 қути ипак қурти парваришланди.
Вилоятимизда биринчилардан бўлиб чилги ҳосилни йиғиштиришга киришган туман пиллакорлари 154 тонна сифатли саноат хом ашёси хирмони бунёд этишни режалаштиришган. Бунинг учун мавсум олдидан 85 нафар назоратчилар, 25 нафар ипак қурти жонлантирувчи мутахассислар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
“Бегмат ота” фермер хўжалиги аъзоси Маҳфуза Ҳамдамова оила аъзолари билан 2 қути ипак қурти парваришлаб, “Бешариқ агро пилла” МЧЖ омборига 110 килограмм ҳосил топширди. Шу жойнинг ўзида топширган пилласи учун қарийб 1,5 миллион сўм нақд пул олди.
Айни кунларда мавсумнинг барча иштирокчилари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, меҳнатлари муносиб рағбатлантириляпти,-дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокими ўринбосари Гулчеҳра Юлдашева. – Бундай эътибор ва рағбат соҳа ривожини таъминлаш ҳамда манфаатдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Ботир МАДИЁРОВ.
Фото: ЎзА