Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР – ФАРОВОНЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

 2017-04-17 14:11:24    86

PDF юклаш
Чоп этиш


вилоятимизда қишлоқ хўжалигининг 9 та соҳасини ривожлантириш бўйича кенг    кўламли саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти

 

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан мева-сабзавотчилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, чорвачилик, эчкичилик, терини қайта ишлаш ҳамда узумчилик соҳаларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигининг 9 та соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда вилоятимизда 481 та лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 240 млрд. сўм талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, унинг 139,7 млрд. сўми тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобига рўёбга чиқарилиши режалаштирилди. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши вилоятимизда 4533 та янги иш ўринлари яратилишини таъминлайди.

Ҳозирги кунгача қарийб 100 та лойиҳа амалиётга жорий этилиб, биргина қорамолчилик тармоғида ҳаётга татбиқ этилган лойиҳалар 63 тани ташкил этди. Сабзавотчилик соҳасида 13 та лойиҳа амалга оширилган бўлса, паррандачилик ва узумчилик йўналишларида 9 тадан лойиҳалар рўёбга чиқарилди. Ўз навбатида асаларичилик, балиқчилик ва терини қайта ишлаш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилиши таъминланди. Бунинг учун 42,2 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, 750 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шу кунларда вилоятимизда 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кескин кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар Дастури доирасидаги муҳим юмушлар ижросига киришилган. Бу йил вилоятимизда 2 млн. 405 минг тонна мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томонидан экинларни экиш ва парваришлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоятда мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиш, қайта ишлаш, сифатли қадоқлаш, сақлаш имкониятига эга бўлган 3 та логистик марказлар барпо этилиши кўзда тутилаётгани ҳам эътиборга сазовордир.

– Айни пайтда “Биг агро логистик” МЧЖ қурилиши учун 2,5 гектар ер ажратилиб, замонавий лойиҳа асосида қурилиш ишлари олиб бориляпти,-дейди Қува тумани ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Холмуҳаммад Раҳимов. – Белгиланган режага кўра 2000 тонна сиғимга эга музлатгичли омборхона, 2500 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровкалаш, 12 минг дона тара-қадоқлаш цехи қурилиши жорий йилнинг июнь ойига битказилиши зарур. Дастур доирасида 27 гектар майдонда интенсив равишда гилос боғини барпо этиш ҳам кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўзида узумчилик йўналишида 29 та лойиҳа доирасида 157 гектар узумзор барпо этиш режалаштириляпти. Биринчи чоракнинг ўзида 9 та узумчилик хўжаликлари ташкил этилди. Айни кунларда вилоятимизда барча тоифадаги узумзорлар майдони 6887 гектарга етди. Шундан 6141 гектар майдонда хўраки, 21 гектарда кишмишбоп ва 725 гектарда саноатбоп турдаги узум навлари парваришланмоқда. 

– Фарғона туманининг ҳосилдор ерларида барпо этган узумзорларимиз 600 гектарга яқинлашди, – дея суҳбатимизни давом эттиради “Миндонобод агросаноат” агрофирмаси раҳбари Мўминжон Мамадалиев. – Дастур бўйича яна 110 гектар ерда саноатбоп узум навларини етиштириш бўйича боғ барпо этиш ишлари жадаллик билан давом эттириляпти.

Шунингдек, мазкур агрофирма қошида йиллик қуввати 3000 тонна бўлган узумни қайта ишлашга ихтисослашган корхона ташкил этиш лойиҳаси ҳам муваффақиятли амалга оширилди. Тажриба тариқасида корхонада тайёрланган узум шартбатлари экспорт қилиниб, бугунги кунда мутахассислар томонидан хорижлик ҳамкорлар билан жаҳон бозоридаги талаб ва таклифни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

        Хулоса ўрнида айтганда, қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳаётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар юрт ободлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.