Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қўл жанги мусобақаси ғолиблари

×

 2018-06-05 13:15:29    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона олимпия заҳиралари коллежида 28-30 май кунлари Ўзбекистон  Республикаси Ички ишлар вазирлигининг терма жамоалари ўртасида қўл жанги бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Иштирокчилар 60-90 киллограммдан юқори бўлган вазнда куч синашдилар.

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят  ҳокими  Ш.Ғаниев  иштирок этди ва сўзга чиқди.

–  Юртимиз ва шахсий хаётимиз тинчлигини таъминлаш, фарзандларимиз келажагини ёт кучлардан асрашда ички ишлар ходимларининг ўрни беқиёс. Халқимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун бурч ва вазифаларини сидқидилдан адо этадиган мутахассисларнинг юксак жисмоний тайёргарлиги ўта муҳим саналади. Уларнинг оила, маҳалла, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ишончини оқлашда омад тилаймиз, – дейди вилоят ҳокими. 

Соҳа вакилларининг ўқув машқлари, жанговор тайёргарлигини намоён этувчи чиқишлари   қарсаклар билан кутиб олинди.   

– 7 йилдан буён  қўл жанги билан шуғулланаман. Мамлакатимиз ва Осиё чемпионатларида иштирок этиб, 7 та олтин медални қўлга киритдим, – дейди жиззахлик  Ботир Бозоров. –  Спорт фаолиятимизнинг асосини ташкил этади. Жамоамиздаги 9 нафар вакилларнинг ҳар бири соҳада кўплаб ютуқларга эришган.  Энг катта ютуғимиз  Ватанимиз тинчлигини таъминлаш, фаровонлиги учун хизмат қилаётганлигимиздир.  

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш тадбири Ислом Каримов номидаги  вилоят Театр-концерт саройида  ўтказилди.

Иштирокчилар эътиборига ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган  видеоролик намойиш этилди.

Мусобақада 1-ўринни ИИВ Қоравул қўшинлари  бош бошқармаси терма жамоасидан Муса Маметов (60 кг), Бобир Рахматов (85 кг), Сардор Шовриков (90 килограммдан юқори) Сурҳондарё вилояти  ИИБ терма жамоаси  вакили Шахзод Азизов (65кг), Фарғона вилояти ИИБ терма жамоаси аъзолари  Нозимжон Эминжонов (70 кг), Бобиржон Хомидов (75 кг),  Наманган  вилояти  ИИБ терма жамоаси вакили  Жасур Солижонов (80 кг), Қорақолпоғизтон  Республикаси Ички ишлар вазирлиги терма жамоасидан  Шермухамбед Ходжаниязов (90 кг) қўлга киритдилар. 

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси терма жамоаси, 2-ўринни Қорақолпоғистон Республикаси  ИИВ терма жамоаси, 3-ўринни Фарғона ҳамда Сурҳондарё вилояти ИИБ терма жамоалари  эгаллади.

“Энг яхши иштирокчи” номинацияси бўйича Фарғона вилояти ИИБ вакили  Ислом  Марупов,  “Ғалабага бўлган интилиш учун” номинациясида  ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизлигини таъминлаш қўшини бош бошқармасидан Асилбек Олимов,  “Одилона ҳакамлик қилгани учун” номинациясида халқаро тоифадаги ҳакам  Маҳмуд Суяров тақдирландилар.

Ғолибларга  диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир давомида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдулхай Каримов, Қиличбек Тожиев, хонандалар –  Баҳодир Мамажонов, Отабек Муҳаммадзохид, Тохир Шокиров,  Ойбек Холбоев  томонидан янграган дилбар қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Раҳматжон Маматов, вилоят ҳокими ўринбосари И. Носиров иштирок этди. 

 

Камола ПОЛВОНОВА.

 Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ  олган сурат.