Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


30 КУН ИЧИДА МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДА ТОЗАЛАШНИ, ОБОДОНЛАШТИРИШНИ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШНИ ТАЪМИНЛАМАГАН МФЙ РАИСИ ИШДАН КЕТАДИ

×

 2021-02-19 15:19:04    59

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона шаҳри маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб бораётган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳардаги Қодирий массиви ҳудудида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Вилоят ва шаҳар секторлари раҳбарлари билан биргаликда ҳудудни айланган вилоят раҳбари, Қодирий массивидаги маҳаллаларда ҳудуднинг қаровсизлиги, ободонлаштириш ишларининг йўлга қўйилмаганлиги, ўзбошимчалик билан қуриб олинган вақтинча кичик иншоотларнинг ҳамда майдонларни ноқонуний девор билан ўраб олиш ҳолатларининг мавжудлиги, уйларнинг ташқи фасадлари таъмирталаб ҳолатда экани, гаражларнинг тартибсиз шаклда ўрнатиб ташлангани юзасидан танқидий муҳокама ўтказди.


Вилоят раҳбари, ҳудудда тозалов, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тезкор ташкил этиш, ноқонуний қурилмаларни буздириб ташлаш юзасидан маҳалла раислари ва участка нозирларига қатъий топшириқ берди.

Шаҳар секторлари раҳбарларига кўп қаватли турар-жойлар ҳовлиларида тартибсиз жойлаштирилган автомобиль гаражларини олдириб ташлаш ҳамда ҳар бир ҳудудда режали асосда гаражларни тартибли жойлаштириш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ҳаётга тадбиқ этиш вазифаси юклатилди. 

Хайрулло Бозоров, вилоят бўйлаб амалга оширилаётган 30 кунлик ободонлаштириш ва кўкалашзорлаштириш ойлиги даврида ўз маҳалласида бу борада тартибли ишни йўлга қўймаган маҳалла раиси вазифасидан озод этилишини маълум қилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube