Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ

×

 2021-04-05 17:22:48    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.

Республикада биринчи маротаба ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, “Китобхонлик ҳафталиги”нинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, маънавий юксалишга қўйилаётган дадил қадамлардан бири эканлигини таъкидлади. 

Ёшларда китоб ўқиш кўникмаси шаклланса, камолоти йўлида қолган барча амалларни китобнинг ўзи ўргатади. Фарғоналик 8-синф ўқувчиси Муҳаммадфозил Исмоиловнинг “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиши – бу вилоятимизда ҳам китобхонликка қаратилаётган юксак эътиборнинг самарасидир.

“Фарғона тажрибаси” сифатида вилоятнинг ҳар бир маҳалласида электрон кутубхона ҳамда “Зиё” китоб масканлари барпо этилаётганлиги ҳам ҳудудларда китобхонлик муҳити шаклланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

“Китобхонлик ҳафталиги” давомида ёшларда китобга бўлган қизиқишни уйғотишга қаратилган машғулотлар ўтказилади. Водий вилоятлари ёшлари ўртасида китобхонлик танлови, кутубхоначилар учун маҳорат сабоқлари, ноширлик салоҳияти намойиши ва бошқа турли соҳавий тадбирлар, маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилади.

Яна бир муҳим жиҳат, вилоятдаги ҳар бир корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳафталик доирасида ўзлари ўқиган мактабга китоб совға қилиш акцияси ҳам ўтказилади.

10 апрелга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида китоблар тақдимотлари, адабий мулоқот ва учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube