Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

×

 2021-04-13 10:36:35    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда мамлакатимизда давлат бошқарувини янада такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва Давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5843-сон Фармони қабул қилинган.

Мазкур фармон билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул этиб белгиланган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат. Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилади” – деб таъкидлаб ўтган эди. 

Шу асосида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари вакант лавозимларига меритократия – касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи тамойил асосида ишга қабул қилиш юзасидан тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталига (vacancy.argos.uz) жами 20 та давлат органининг 160 та вакант лавозимлари очиқ мустақил танловга қўйилди.

Ушбу вакант лавозимларга жами 1490 нафар номзодлар ишлаш истагини билдириб рўйхатдан ўтган бўлиб, 1 та вакант лавозимга ўртача 8-9 нафардан номзодлар тўғри келмоқда. Шу кунга қадар 60 нафар, жумладан март ойида 30 нафар ғолиб номзодлар аниқланди. 25 та вакант лавозимга малака талабига мос номзодлар рўйхатдан ўтмаганлиги, суҳбат натижаси бўйича муносиб номзод аниқланмаганлиги учун қайта танловга қолдирилди. Танловда ўн кунлик эълон муддати якунланган 28 та вакант лавозимнинг тест ва суҳбат босқичлари ўтказилмоқда. 

Йил бошидан бошқарма ва ташкилотларнинг кадрлар хизмати раҳбарлари учун 5 маротаба ўқув машғулотлари ташкил этилиб, 70 нафар кадрлар хизмати раҳбарларининг иштироки таъминланди. Шунингдек, феврал ойида журналист ва блогерлар, ёшлар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сон қарори талаблари асосида, бошқарма ва ташкилотларда кунлик режа-график асосида ўрганишлар ўтказилди. 247 та бюджет ташкилотларида 1 200 га яқин ортиқча ва нотўғри яратилган вакант иш ўринлари дастурдан ўчирилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube