Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА НАВБАТДАГИ ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-04-20 17:38:33 53
Бугун, 17 апрель куни Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича оммавий қабул бўлиб ўтди.
Вилоят бошқарма ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этган қабулда шаҳар-туманлардан келган фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, суд-ҳуқуқий, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қайд этилган 59 та мурожаатда кўтарилган масалаларнинг бир қисми қабул чоғида ижобий ҳал этилди. Баъзи мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, ечими муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube