Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА, БАТКЕН ВА СЎҒД ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚАДИ

×

 2021-04-22 18:09:37    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада бўлиб ўтадиган “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форум олдидан Водилдаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг кенгайтирилган тартибдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда илк сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси натижасида халқларимиз ўртасида азалий дўстлик ва қардошлик ришталари қайтадан кучайиб бораётганини қайд этиб, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш барча учун қатор таклифларни илгари сурди.

Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Эркин савдо зонаси ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлари давом этаётганини маълум қилган Хайрулло Бозоров, ҳар икки мамлакатдан эркин кириш ва чиқиш имконияти яратиладиган ушбу зона, минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш учун катта қадам бўлишига ишонч билдирди.

Вилоят ҳокими шунингдек, Фарғонада Баткен ва Сўғд савдо уйларини, чегарадош бу икки вилоятда эса Фарғона савдо уйини ташкил этиш, вилоятлар ўртасида ўзаро Маданият кунларини ташкил этиш, чегарадош ҳудудлараро кооперацияни ташкил этиш орқали янги турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун янада кенгроқ имконият яратиш, олий таълим соҳасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзаро алмашинувини йўлга қўйиш каби таклифларни ўртага ташлади. 

Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Тожикистон ҳам аста-секин пахта хом-ашёси экспортидан воз кечиш ҳаракатида эканини билдириб, Фарғона вилояти тадбиркорлари учун пахтани қайта ишлаш ва текстиль соҳасида ҳамкорлик истиқболлари очилаётганини таъкидлади. Аҳмадзода шунингдек, ўтган даврларда Сўғд вилоятидан Фарғона водийсига катта миқдорда кўмир етказиб бериб келинганини эслатиб, ҳозирда ҳам сифатли ва арзон кўмир экспорти қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Қўшни давлатлар ўртасида сиёсий майдондаги келишувлар савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликка йўл очганини қайд этган Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев, Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзоси экани Фарғона ва Сўғд вилояти бизнеси учун қўшимча имконият йўлаги эканини таъкидлади. Омурбек Суваналиев Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган уч чегарадош вилоят, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали янада яқинлашишига ва жипслашишига, “чегарадош вилоятлар”, чегараолди ҳудудлар” деган иборалар фойдаланишдан ҳам чиқишига умид билдирди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube