Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎҒД ВА БАТКЕН ВИЛОЯТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ УЧКЎПРИКДАГИ “МЕҲРИГИЁ”НИНГ ШИФОБАХШ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2021-04-23 22:12:55    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Фарғонада бўлиб ўтган “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форумда иштирок этган Қирғизистоннинг Баткен ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлари бугун вилоятимизнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан танишдилар.

Учкўприк туманидаги шифобахш ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “Меҳригиё” кичик корхонасида меҳмонлар тропик мевалар ва ўсимликлар етиштирилаётган иссиқхоналар ва плантацияларни кўздан кечирдилар. Папая, зайтун, расторопша, киви, лаванда, банан каби турли ўсимликлар ҳамда меваларни маҳаллийлаштириш, улардан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини кузатишди. 

Корхонада доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш асосида 100 дан зиёд шифобахш чой, шарбат ва асалли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилганлиги делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Эътиборлиси, ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари МДҲ таркибига кирувчи давлатларга, жумладан, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга ўтган йилда қарийб 700 минг долларлик экспорт қилинган. 

Қўшни давлатлар делегациялари аъзолари тумандаги тожик ва қирғиз қишлоқларида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, самимий мулоқот қилишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube