Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА АҲОЛИ УЧУН КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИДА ТУРК ҚУРИЛИШ КОМПАНИЯСИ ҲАМ ИШТИРОК ЭТАДИ

×

 2021-04-29 21:46:17    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида Туркиянинг “Bend Engineering Company” қурилиш компанияси бош директори Седат Эмирлер билан учрашув бўлиб ўтди.

Туркиялик меҳмон дастлаб қурилиш соҳасида шу кунга қадар амалга ошириб келинган лойиҳалари ҳақида маълумот берди. 

Мулоқот давомида ўзгараётган Фарғона, унда замон талаблари даржасидаги бино-иншоотларни, бизнес марказлар ва меҳмонхоналарни қуриш, аҳолини арзон, сифатли уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасидаги ишлар тўғрисида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

- Туркиядан мутахассисларни олиб келамиз. Улар Европа давлатларида ҳам тажриба орттириб келишган. Сифатли иш ташкил этиш учун барча масъулиятни ўз зиммамизга оламиз, чора-тадбирларни кўрамиз, - деди Седат Эмирлер.

Шунингдек, учрашувда янги қурилаётган уйларнинг квадрат метри 4 миллион сўмдан ошмаслиги зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Илк босқичда туркияликлар маҳаллий қурилиш компаниялари билан бирга илғор жаҳон тажрибаларига таяниб, замонавий 7 қаватли турар-жойни қуриб, ўз эгаларига топширишади. Шундан сўнг янги лойиҳалар юзасидан келишувлар амалга оширилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube