Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ЕТКАЗИЛДИ

×

 2021-05-06 16:51:11    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида Фарғона вилоятида ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотлари, байрам совғалари топширилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, сенаторлар, вилоят секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари вилоятнинг қатор шаҳар ва туманларида бўлиб, уруш фахрийларини йўқлаб бордилар.

Дастлаб Қува туманидаги Қайирма қишлоғида яшовчи Эргаш ота Тошбоев хонадонига борилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги тантанали куйлар, меҳмонларнинг очиқ чеҳра билан кириб келишлари отахон ва унинг оила аъзоларини севинтирди.

1942 йил май ойида урушга кетган ва Польша, Украина ва Белоруссияда жанг қилган Эргаш ота кейинчалик савдо соҳасида фаолият олиб борган. 8 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Президент табригини эшитган ва эсдалик совғаларини олган отахоннинг бир қувончи ўн ҳиссага ортди. Унга 12 миллион сўм пул мукофоти ҳам топширилди.

Қувончли кун тантаналари Эргаш отанинг тенгдоши қувалик Мўмин ота Тошматов хонадонида ҳам давом этди. Президент табриги, пул мукофоти ва эсдалик совғаларини топшириш отахоннинг туғилган кунига тўғри келди. 1925 йил 5 майда туғилган Мўмин ота 1942 йилда Қува туманидан урушга кетиб, қонли жангларда қатнашади. Тинчлик йўлидаги хизматлари сабаб унга 1994 йил 6 майда давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири – “Жасорат” медали ҳам берилган.

- Биз доимо эътибор ва эъзоздамиз. Бундан жуда хурсандмиз. Давлатимизга, Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - деди Мўмин ота Тошматов.

Тошлоқ туманидаги “Қумқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Рустам ота Акбаров ҳам бугун туман аҳлининг фахрига айланган. Бугун 95 ёшга тўлган отахон эндигина 18 ёшга тўлганда урушга кетгани, кўрган кулфат ва мусибатлари ҳақида тез-тез ҳикоя қилиб беради. Дориломон кунларда, фароғатда ҳаёт кечираётган Рустам ота, тинчлик деган улуғ неъматнинг қадрига етмоқликни қайта-қайта таъкидлайди. Ўғил-қизларни тинч замонларда ўқиб ўрганишга, меҳнат қилишга ундайди. 5 ўғил, 4 қизни камол топтирган. 70 невара, 60 чевара, 30 нафардан ортиқ эваралар ардоғида, халқимиз эъзоз-у ҳурматида.

Марғилонлик Акрамжон ота Ҳакимов ҳам бошқа тенгдошлари қатори иккинчи жаҳон уруши йилларида Курск, Одесса жангларида қатнашади. У Берлингача бўлган урушларда иштирок этиб, кўкси тўла орден билан қайтади. Бироқ, урушнинг азоб-уқубатлари бир умр унинг ёдида муҳрланиб қолади ва бу ҳақида гапириб, ёшларни тинчликка, шукроналик билан яшашга ундаш отахоннинг ҳаёт мазмунига айланган.

“Биз кўрган кунларни, урушни ҳеч ким кўрмасин. Қанчадан-қанча ватандошларимиз қайтмаган жанглардан. Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз омон бўлсин. Бизни эъзозлаётган Давлатимиз раҳбарига минг раҳмат”, - дейишди иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари.

Тантанали тадбирлар давомида уларга ҳам вилоят раҳбари томонидан Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, байрам совғалари топширилди.

Олтиариқ тумани Оқбўйра қишлоғида яшовчи 96 ёшли Тўланбой ота Шокиров ҳам меҳмонларни кўриб қувонди. Сал кам бир аср билан юзлашган отахон ҳазил-мутойибалар қилиб, қўшиқ айтиб, барчанинг юзига табассум улашди. Тинчлик даврида ички ишлар тизимида самарали меҳнат қилган фахрий отахонга Ички ишлар вазирлигининг алоҳида пул мукофоти ҳам берилди.

Фарғона шаҳрида яшовчи иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари Татяна Усмонова ҳамда Қурбон Сатторовлар билан ҳам дилдан суҳбатлашилди. Улар эътибордан мамнун эканликларини айтиб ўтдилар.

Шу куни Фарғона туманида яшовчи 1926 йилда туғилган Ориф ота Мўминов ҳолидан ҳам хабар олиниб, иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан муборакбод этилди. Президент табриги ва эсдалик совғалари фахрийларга кўрсатилаётган иззат-икромнинг ёрқин ифодаси бўлди.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube