Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА 48 НАФАР БОЛАНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-06-01 15:11:06    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманда истиқомат қилувчи “Темир дафар”га киритилган фуқароларнинг 48 нафар болаларига суннат тўйи ўтказиб берилди.

Ушбу хайрли тадбир вилоят ва туман ҳокимликлари, тумандаги секторлар, “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали ҳамда туман мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таълим соҳасининг, ёшларга ва болаларга эътиборнинг Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда асосий ўрин тутаётганини қайд этиб, бугун тўйлари ўтказилаётган болалар орасидан келгусида етук фидойи инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Вилоят раҳбари, бугунги давлат сиёсатида аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тадбирда туман ҳокими Суфхонжон Солиев, туман секторлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо ва велосипед совға қилинди. 

Шунингдек, "Вақф" ҳайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 100 нафар чин етим ва ногиронлиги бўлган болаларга ҳам қимматбаҳо совғалар тарқатилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube