Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“МЕҲР-5” ОПЕРАЦИЯСИ ДОИРАСИДА СУРИЯДАН ОЛИБ КЕЛИНГАН ФАРҒОНАЛИКЛАР УЙЛАРИГА ЕТИБ КЕЛИШДИ

×

 2021-06-05 10:33:17    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи ва бевосита назорати остида амалга оширилган “Меҳр-5” операцияси натижасида Суриядаги уруш нуқталарига бориб қолган ва “Ал-Ҳол” лагерида 3 йилдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола жорий йил апрель ойининг охирида Ўзбекистонга қайтарилиб, Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаторийсига жойлаштирилганди.

Ўтган давр мобайнида уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилди.

Кеча 4 июнь куни кеч соатларда “Меҳр-5” операцияси доирасида юртимизга қайтган фарғоналик 3 нафар аёл ва 6 нафар бола, доимий яшаш жойларига етиб келишди.

Наманган вилоятининг Поп тумани темир йўл вокзалида уларни вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева ҳамда ушбу фуқаролар яшовчи шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари қарши олдилар. Сўнгра ушбу фуқаролар яшаш манзиллар бўйича Фарғона шаҳри, Бешариқ ва Қува туманларига етиб бориб, яқинлари дийдорига қовушдилар.

Энди ушбу фуқароларни ижтимоий мослаштириш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш бўйича иш ташкил этилади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube