Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ТАШАББУС-2021” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2021-06-11 12:31:23    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бир неча йиллардан буён республикамиздаги кичик бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларни янада рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ҳунармандлар ўртасида анъанавий “Ташаббус” кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

Бу йилги “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари пандемия сабабли ўтган йиллардан фарқли ўлароқ онлайн тарзда ўтказилди.

Фарғона вилоятида “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичларида 1678 та тадбиркорлик субъектлари онлайн тарзда иштирок этиб, улардан ғолибликни қўлга киритган 93 нафари вилоят босқичида иштирок этмоқда.

Бугун Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида танловнинг вилоят босқичининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг вилоят босқичини очиб берди ва барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, танловнинг ҳайъат аъзолари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришган, фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари билан бирма-бир танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш ва концерт дастури бўлиб ўтади.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube