Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ҚУЛУПНАЙ ЭКСПОРТИ 450 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТДИ
2021-07-05 11:03:38 57
Фарғона вилоятидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами қиймати 450 минг АҚШ доллари бўлган 153 тонна қулупнай экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт амалга оширилди.
Қулупнайларнинг тез бузилувчанлигини инобатга олган ҳолда унинг божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнлари соддалаштирилган тартибда ҳамда тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланди.
Маълумот учун, 2020 йилда вилоятдан қиймати 225 минг АҚШ доллари бўлган 115 тонна қулупнайлар юқорида номлари санаб ўтилган давлатларга экспорт қилинган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube