Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожааатларини ўрганиш натижалари

 2021-07-06 12:29:34    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида вилоят ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2502 та мурожаат келиб тушиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ёки 1284 тага кўпайган.

Мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида Қувасой (4,1 баробар), Фарғона (3,3 баробар), Марғилон (2,7 баробар), шаҳарлари, Қува (2,8 баробар), Ёзёвон (3,3 баробар), Фарғона (3,2 баробар), Тошлоқ (2,7 баробар), Қўштепа (2,6 баробар) туманларида мурожаатлар келиб тушиши ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан ортган.

Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан болалар нафақа пули тўлаш (3,7 баробар), банк кредити ажратш (2,6 баробар), уй-жойларни таъмирлаш (2,2 баробар), моддий ёрдам ажратиш (1,6 баробар) масаласида келиб тушаётган мурожаатлар сони ортиб бормоқда.

Жумладан, Қўқон шаҳрида моддий ёрдам ажратиш, маҳалла фуқаролар йиғинлари масалалари, Боғдод туманида иш ҳақи, фермер хўжаликлари масалалари, Данғара туманида моддий ёрдам ажратиш, фермер хўжаликлари масалалари, Олтиариқ туманида нафақа тўлаш ва қурилиш масалалари, Фурқат туманида банк кредити ва иш ҳақи масалалари, Риштон туманида фермер хўжаликлари масалаларидаги мурожаатлар келиб тушиши кескин ортиб кетган.

Шаҳар, туманлар ҳокимликларида мурожаатларни тўлиқ ва ҳолисона кўриб чиқмаслик натижасида мурожаатларни ижобий ҳал этиш вилоят бўйича 55,4% ни ташкил этган бўлсада, Қўқон (34,8%), Қувасой (35,2%), Фарғона (39,8%), Марғилон (44,8%) шаҳарлари, Қува (45,1%), Ёзёвон (44,3%) ва Сўх (23,7%) туманларида мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари етарли даражаси кўрилмаяпти.

Шаҳар, туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан жойларда ахолининг энг кўп келиб тушаётган мурожаатларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар ташкил этилмаганлиги, бу борада масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлиги натижасида Фарғона шаҳри, Олтиариқ, Қува, Фарғона, Тошлоқ, Қўштепа туманларидан келаётган оғзаки мурожаатлар, айниқса жамоавий мурожаатлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Айниқса, фуқаролар ўртасида субсидия тартибда уй-жой олиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиш, боғдорчилик ва чорвачилик учун ажратиб бериш, чет элда даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масалаларидаги мурожаатлар бўйича шаҳар, туманларда тушунтириш ишлари тўғри олиб борилмаган.

Айрим ҳокимликларда жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш устидан етарли назорат ўрнатилмаганлиги натижасида 21 та мурожаат қонуний муддатларидан кечикиб ижро этилган. Жумладан, Фурқат (3 та), Учкўприк (4 та), Бешариқ (5 та), Қува (7 та), Ёзёвон (2 та) туманларида мурожаатлар асоссиз равишда кечиктирилган.