Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА РОССИЯ БОЗОРЛАРИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛМОҚДА

×

 2021-07-23 09:52:16    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Йўлдашев бошчилигидаги вилоят делегацияси Россия Федерал улгуржи-тарқатиш марказлари тармоғини ташкил этаётган "РусАгроМаркет" Холдинги таклифи билан Россиянинг Новосибирск шаҳрида бўлиб турибди.

Вилоятдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда илғор туманлар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда вилоятдаги қишлоқ хўжалик соҳасидаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарларидан иборат делегация Новосибирск шаҳрида 107 гектар ҳудудда янги барпо этилган 233 минг кв.м. майдонга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи-тарқатиш марказининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Фарғона вилояти делегацияси, "РусАгроМаркет" Холдинги бош директори Богдан Григорьев ҳамда Новосибирск вилояти саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири Андрей Гончаров билан музокаралар ўтказдилар.

Ушбу учрашувлар натижасида Фарғона вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерал улгуржи-тарқатиш марказлари орқали сотилишини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, логистикаси ҳамда савдоси бўйича келгусида йирик ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Фарғоналик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларига Новосибирскдаги улгуржи-тарқатиш марказида имтиёзли шартларда жой ажратилишига, шунингдек, Тошлоқ туманида фаолият юритувчи “Export Import Quality” хусусий корхонаси раҳбари Азимжон Мирзалиев томонидан Новосибирск шаҳрида ўз корхонасига қарашли Савдо уйи очиш бўйича келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube