Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯПОНИЯНИНГ ШИМУРА УЗУМ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАРҒОНА ВОДИЙСИ БИЛАН УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
2021-09-03 15:40:14 43
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов мамлакатнинг Яманаши префектурасига сафари давомида Шимура узум илмий-тадқиқот институтига ташриф буюриб, у ерда уруғсиз узум олий навларини этиштириш тажрибаси билан танишди. Япониянинг ушбу тажрибаси мамлакатимиз учун жуда муҳим ҳисобланади.
Муҳсинхўжа Абдураҳмонов илмий-тадқиқот институти директори Томио Шимура ва “Inoue Calcium Corporation” бошқарувчи директори Aкира Сасаки билан Фарғона водийси ва Самарқанд вилояти иқлим шароитида узумнинг уруғсиз навларини етиштириш имкониятларини муҳокама қилди.
Томио Шимура Ўзбекистонда етиштириш учун узумнинг янги навларини танлаш ёки биргаликда ишлаб чиқаришга тайёрлик ва ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда видеоконференсалоқа форматида музокараларни давом эттириш, шунингдек, шу йилнинг охирида Япония делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube