Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЎПМИЛЛАТЛИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ДЎСТ ВА БИРОДАР ҚЎШНИ МАМЛАКАТЛАР ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИ БИЛАН ЎЗГАЧА ШУКУҲГА ТЎЛДИ

×

 2021-09-04 12:19:19    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманидаги Лоғон қишлоғида вилоятимизда дўстлик ва тотувликда ҳаёт кечираётган турли миллат ва элатлар вакилларини, вилоятда фаолият олиб бораётган 8 та миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаолларини ҳам жамлаган “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда Тожикистоннинг вилоятимиз билан чегарадош Сўғд вилояти ҳамда Қирғизистоннинг Баткен вилоятидан келган кўп сонли меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.

Ёши улуғларнинг ҳикмати ва ибрати, камол топаётган авлоднинг билим ва қудрати мамлакат тараққиётининг асосидир. Дўстлик, биродарлик руҳи, аҳил қўшничилик муносабати эса – тинчлик-осойишталик кафолати. Янги Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида ушбу жиҳатлар алоҳида ўрин тутмоқда. 

4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона вилоятида 400 минг атрофида ўнлаб миллат ва элат вакиллари аҳил ҳаёт кечирмоқдалар. Лоғонда бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” ҳам миллатлараро тотувлик, оға-инилик ришталарини мустаҳкамлади. Авлодлар ўртасидаги яна бир ўзига хос кўприк бўлди.

Вилоятимизга ташрифларини Марғилондаги «Ҳунармандлар маркази» фаолияти, у ерда тайёрланаётган матолар, миллий либослар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари билан танишишдан бошлаган қирғизистонлик ва тожикистонлик меҳмонлар, Лоғонда “Баҳодир Лоғон текстил” қўшма корхонасини кўздан кечириб, бу ерда ип-калава ишлаб чиқариш жараёнларини кузатдилар. “Vodiy shoes” МЧЖ қўшма корхонасида эса эркак ва аёллар, болалар учун юқори сифатли пойабзаллар тайёрланаётганлиги қирғиз ва тожик делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Янги ташкил этилган маҳалла гузари олдида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Жойнинг ўзида Фарғонада фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар, фольклор жамоалари ўз чиқишларини намойиш қилдилар. Турли тилларда янграган куй-қўшиқлар, лапар ва ўланлар йиғилганларга байрам шукуҳини ҳадя этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Иброҳим Жунусов, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, вилоятимизнинг кекса-нуронийлари, фаол йигит-қизлари, турли миллатлар вакиллари иштирокида ўтган анжуманда сўз олганлар уч авлод учрашуви мазмун-моҳияти, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлиши зарурлигини тилга олдилар. Давлатимиз раҳбарининг пухта ўйланган оқилона сиёсати натижасида кўпмиллатли халқимизнинг бирлиги ва жипслиги янада кучайиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатларига ҳурмат ва эътибор ошаётгани мамнуният билан қайта-қайта таъкидланди.

Вилоятда турли масъул лавозимларда фидокорона меҳнат қилган, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар номлари бирма-бир санаб ўтилди. Айни пайтда бугунги кунда ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол ва ташаббускор бўлаётган ёшлар исмлари тилга олинди.

Қирғизистон ва Тожикистондан келган меҳмонлар ҳам ўзаро алоқалар турли жабҳаларда кундан кунга мустаҳкамланиб бораётганлигини, бу тинчлик-осойишталикни таъминлашда, иқтисодиёт ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди. 

Тадбир давомида вилоят ҳокими томонидан “Ёш китобхон оила” танловининг республика босқичи ғолиби сифатида ёшларга намуна бўлаётган Абдуллажон Ниёзматов ва Умидахон Ниёзматоваларга қимматбаҳо совғалар топиширилди. 

Якунда юртимиздаги таниқли санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Унда қўшни Қирғизистон ҳамда Тожикистондан келган қўшиқчилар ҳам ўз ижролари, миллий қўшиқлари билан барчага кўтаринки кайфият улашдилар. Куй-қўшиқлар ўйин-кулгу ва рақсларга уланиб кетди.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube