Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: МАКТАБ ОСТОНАСИДА ПАЙДО БЎЛГАН ҲАВАС НИЯТГА, НИЯТ МАҚСАДГА АЙЛАНАДИ, МАҚСАД ЭСА УЛКАН МУВАФФАҚИЯТЛАРГА ЙЎЛ БОШЛАЙДИ

×

 2021-09-06 12:16:31    40

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шунингдек вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ихволжон Азимов 6 сентябрь куни Фарғона шаҳридаги 2-мактабда ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этдилар. 

Хайрулло Бозоров билим олиш иштиёқида жонажон таълим даргоҳига қайтган ўқувчиларни “Билимлар куни” тантанаси билан қутлаб, юксак марралар сари дадил парвоз этиб, илм-маърифат чўққиларини забт этишларида омад ва муваффақиятлар тилади.

Вилоят раҳбари Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимга бўлган эътиборнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилиши, жамият ривожланишида устоз-мураббийларнинг тутган ўрни ҳақида сўз юритиб, давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган юксак эътибор натижасида бу шарафли касб эгаларига қадимда устозни отадек эъзозлаган жамиятимизнинг энг ҳурматли ва обрўли инсонлари мақоми қайтарилаётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

Вилоят ҳокими юртимизда пойдевори қўйилаётган янги уйғониш даври - Учинчи Ренессанс ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, бу умуммиллий ҳаракат орқали мамлакатимизнинг иқтисодий, маданий тараққиётини янги босқичга кўтариш учун ўқувчиларни доимо ўқиб-ўрганишга чорлади.

- Мактабда билим олиш керак, мактабда изланиш керак, ҳаракат қилиш, интилиш керак! Мактабда ўқиб юрган пайтларда ҳаваслар пайдо бўлади. Ҳавас пайдо бўлса, ниятга айланади. Ният эса аниқ мақсадга айланади. Агар тўғри йўл билан бориб, тинимсиз ҳаракат қилинса инсон барча мақсадига етади. Лекин энг катта мақсадларнинг, улкан муваффақиятларнинг бошланиши мактаб остонасида бўлади! - деди Хайрулло Бозоров.

Мактабнинг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига вилоят ҳокимлиги совғаси сифатида китоблар жамланмалари топширилди.

Айтиш мумкинки, жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, республика миқёсида 179 минг 352 нафар ёшлар талабаликка қабул қилинган бўлса, бунинг 10 фоизи, яъни 17 698 нафари вилоятимиз ёшлари бўлди. Ўртача баллар бўйича умумий рейтингда 73,3 балл тўплаб, вилоятимиз республика миқёсида 2-ўринни эгаллади. Қолаверса, бу йил 709 нафар фарғоналик ўғил-қизлар муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Фарғона шаҳридаги мазкур 2-сон айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабнинг ҳам 172 нафар битирувчиларидан 138 нафари (81 фоизи) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 11 фоизга ортганлиги бу даргоҳда меҳнат қилаётган фидойи устоз-мураббийларнинг меҳнатлари самарасидир.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube