Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФУРҚАТ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-09-06 18:53:01    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун 6 сентябрь куни Фурқат туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар билан танишди, пахта терими билан боғлиқ жараёнларни кўздан кечирди.

Вилоят ҳокими дастлаб "Шаббода-Н", "Вохидбек" фермер хўжаликларининг пахта майдонида бўлди. Вилоят раҳбари оқ олтинни йиғиб-теришда қатнашиб, оила фаровонлиги, дастурхон тўкислигига муносиб ҳисса қўшаётган пахтакорлар билан суҳбат олиб борди.

Дала майдонларини кўздан кечириб, соҳа масъулларига, фермер хўжалиги раҳбарларига пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хайрулло Бозоров Фурқат туманининг Ардахшон МФЙ ҳудудида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида ташкил этилган янги мактабгача таълим ташкилоти – “Кичик Гарвард”нинг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.

Замонавий, илғор иш услублари жорий этилган мазкур муассаса 200 ўринли бўлиб, маҳаллий тадбиркорнинг 4,5 миллиард маблағлари ҳисобига ташкил этилган. 

Машғулотлар рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Бундан ташқари, муассасада бадиий гимнастика ва хореография тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Ташкилотда 20 нафар ходим доимий иш билан таъминланган. 

Мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар, таълим-тарбия борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган вилоят раҳбари, лойиҳа ташаббускорига МТТ фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.

Вилоят ҳокими Фурқат туманига ташрифи давомида янги қуриб битказилаётган, келгусида мингга яқин ёш ҳунармандларни қамраб олиш имкониятига эга бўлган, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, қиймати 7.2 млрд. сўмга тенг бўлган "Ҳунармандлар мактаби"ни кўздан кечирди.

Хайрулло Бозоров Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонаси уста наққоши – Ўзбекистон Халқ устаси, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусов билан бирга ёғоч ўймакорлиги устахонасидаги иш жараёни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

Вилоят раҳбари туманнинг Ардахшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2,5 гектар ер майдонида текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Технопарк” барпо этиш учун ажратилган ҳудудни бориб кўрди. Туркиялик инвесторлар томонидан мазкур лойиҳа учун 23 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиш кўзда тутилган. 

Ушбу ажратилган ер майдонида Вилоят қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда АПЗ (Архитектура ва режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш) ҳужжатлари якунланди. УзГАШлити Фарғона вилояти филиали томонидан топосёмка ишлари якунланди. Ҳозирда геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокими Фарғона тажрибаси сифатида ташкил этилаётган ихтисослашган Технопарк қурилиши ишларини тез фурсатларда бошлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube