Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
НИДЕРЛАНДИЯ ЧОРВАДОРЛАРИНИНГ ТАЖРИБАСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ
2021-09-13 11:24:32 73
Қува туманидаги “POBBUS” МЧЖ бош директори Исоқжон Насритдинов Нидерландияда бўлиб, ушбу мамлакатда 1874 йил ташкил топган ва ҳозирги пайтда 23 минг аъзони ўз атрофига бирлаштирган ҳолда дунёнинг 60 мамлакатида 50 мингдан зиёд истеъмолчига эга бўлган “CRV” кооперативи билан зотдор қорамоллар уруғини етказиб бериш ва қорамоллар насли ҳамда сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорлик ўрнатди.
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ёрдамида ташкил этилган сафар доирасида Амстердамда ташкил этилган учрашув якунида “POBBUS” МЧЖ ва “CRV” кооперативи ўртасида зотдор қорамоллар хўжалигини ривожлантириш ҳамда Европанинг илғор технологиялари ва билимларини Фарғона вилоятида тадбиқ этиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
Томонлар мамлакатимизга зотдор буқаларни етказиб бериш ҳамда ветеринария ва уруғчилик соҳасида ўзбек мутахассислари тайёрланиши тизимини йўлга қўйиш бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Ушбу кооператив жаҳоннинг 12 мамлакатида ўз ваколатхонасини очган. “CRV” энг кўп гўшт ва сут берадиган қорамолларнинг маълумотлар базасини яратиш орқали уларнинг зотини яхшилаш билан шуғулланади. Шунингдек, компания зотдор қорамоллар хўжаликлари бошқаруви тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳам хизматлар кўрсатади. Компаниянинг йиллик айланмаси 170 миллион еврони ташкил этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube