Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БИЛАН ГЕРМАНИЯ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

×

 2021-10-06 17:39:01    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга ташриф буюрган Германиянинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннерни ва мамлакатимизда фаолият юритаётган немис компаниялари вакилларини қабул қилди.

Самимий мулоқот чоғида мамлакатимизнинг, хусусан Фарғона вилоятининг Германия билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими меҳмонларни Фарғона вилоятида қутлар экан, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган янги ташқи сиёсат натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари, шу жумладан Германия билан барча жабҳалардаги алоқалари жадал суръатларда юксалиб бораётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги даври бошланганига эътибор қаратди. Вилоятнинг инвестицион салоҳияти юқори эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, немис компаниялари билан иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлади. Вилоят раҳбари текстиль-трикотаж, кимё саноати, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш каби соҳаларнинг вилоятимиз иқтисодиётида катта ўрин тутишини айтиб, бу соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш масаласини ўртага ташлади.

Германиянинг “Knauf international GMBH” компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон туманида амалга оширилаётган, умумий лойиҳа қиймати 20 миллион евро бўлган ва йиллик 17 миллион квадрат метр гипсокартон ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган “Knauf gips Farg’ona” корхонаси келгуси йилнинг февраль ойида фойдаланишга топширилишини маълум қилган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳа бошқа немис сармоядорларини ҳам вилоятга жалб қилувчи омил бўлишига ишонч билдирди. 

Жорий йилнинг август ойида мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаган Тило Клиннер, Фарғона вилоятининг кўплаб соҳаларда республикада олд ўринларда эканидан хабардорлигини, айнан шу сабабдан Республикамиз ҳудудлари бўйлаб ўзининг илк ташрифини вилоятимизга амалга ошираётганини қайд этди.

Германия элчиси, Ўзбекистон учун кучга кирган Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) вилоятнинг текстиль-трикотаж маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Европа, хусусан Германия бозорида қўшимча имкониятлар тақдим этишини таъкидлаб, ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг ҳар босқичда сертификатлаш, логистика тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини, бу борада Германия ўз кўмагини беришга тайёрлигини айтиб ўтди.

Вилоят ҳокими томонидан айнан текстиль ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида мавжуд имкониятдан тўла фойдаланиш, GSP+ тизими орқали тақдим этилаётган имтиёзларни самарали қўллаш учун қўшимча молиялаштириш манбаларига эҳтиёж борлиги таъкидланиб, немис банклари ва молия ташкилотларининг кам фоизли тўғридан кредитларини бундай лойиҳаларга жалб этиш, бу мақсадда Фарғона ишбилармон доиралари ҳамда немис банк ва молия институтлари ўртасида учрашув ташкил этиш таклифи билдирилди. Ушбу таклиф Тило Клиннер томонидан ижобий қабул қилинди, бу учрашув ноябрь ойининг биринчи ярмида, Тошкентда ташкил этиладиган бўлди. 

Шунингдек музокаралар натижасида Фарғонада ҳамкорликда замонавий немис тиббиёт клиникаси барпо этиш, вилоятда Германия олийгоҳлари билан ҳамкорликда қўшма олий таълим муассасаси ташкил этиш масалаларида ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувда муҳокама қилинган ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган барча масалалар юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг қўшма “Йўл харитаси”ни тайёрлаш ҳамда унинг асосида конструктив алоқаларни кенгайтириб боришга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube