Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЯНЧИМИЗ, МАДАДКОРИМИЗ, ДУОГЎЙИМИЗ БЎЛГАН КЕКСАЛАРИМИЗНИНГ ҲАЁТИМИЗДАГИ ЎРНИ БЕҚИЁСДИР: ФАРҒОНАДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-10-12 20:35:57    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 500 дан зиёд нуронийлар ва меҳнат фахрийлари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда бошқармалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ушбу байрам, “Кексалар ҳафталиги” доирасида вилоятимиз шаҳар ва туманларида, маҳаллаларида ўтказилаётган тадбирлар ва учрашувларнинг давоми бўлди.

Байрам тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида жамиятимизнинг энг асосий бўғини бўлган кексаларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром ва меҳр-оқибат кўрсатилаётганини, уларнинг саломатликларини асраш, турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

“Таянчимиз, мададкоримиз, дуогўйимиз бўлган кексаларнинг, нуронийларнинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёсдир” деб алоҳида урғу берган вилоят ҳокими, катталарга ҳурмат, ота-онага эҳтиром ва итоат, кичикларга иззат ғояларини ўзида мужассам этган оила қадрияти миллатимизнинг энг улуғ бойликларидан бири эканини, моддият устун бўлган Ғарбда бундай хусусиятлар аллақачон йўқолиб улгурганини, қудратли давлат барпо этиш учун бу эзгу қадриятимизни келажак авлодларга етказиш лозимлигини қайд этди.

“Қилган меҳнатларингиз, қилаётган дуоларингиз, бераётган ўгит ва маслаҳатларингиз учун доимо миннатдормиз” деб сўзида давом этган вилоят раҳбари, ушбу тадбирда дастурхон атрофида хизмат қилаётган миллий либосдаги йигит-қизлар мажмуа ходимлари эмас, вилоятнинг энг илғор ва фаол ёшлари, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари эканини айтиб, бу ҳам миллий қадриятимизнинг бир кўриниши эканини, эртанги куннинг раҳбари бўладиган бу ёшлар бугунги доруломон кунлар учун меҳнати сингган кексаларга хизмат қилишдан мамнун эканликларини таъкидлади.

Тўкин дастурхон атрофидаги байрам тадбири, таниқли санъаткорлар ва сўз усталари иштирокидаги куй-қўшиқлар ҳамда ҳазил-мутойибалар билан давом этди.

Фарғона вилоятидаги 19 та туман ва шаҳарда 1052 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 364 мингдан ортиқ кекса авлод вакиллари истиқомат қилади.“Кексалар ҳафталиги” доирасида ушбу маҳаллаларда турли тадбир ва учрашувлар ўтказилиб, мазкур тадбирларда 90 мингдан ортиқ кексалар иштирок этишди.

490 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 12 мингга яқин нуронийларнинг вилоятнинг диққатга сазовор жойларига ҳамда зиёратгоҳларига сайёҳатлари уюштирилди, 6 мингга яқин уйида ётиб қолган кексалар йўқлаб борилди. 762 та маҳалла фуқаролар йиғинида кўрик ташкил этилиб, 30 мингдан ортиқ зиёд нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мингга яқин кексаларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилди, 123 нафар нуронийнинг юбилей кечалари ташкилланди. Эҳтиёжманд нуронийларга реабилитация воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар етказиб берилди. Шифохоналарда даволанаётган минглаб кексалар ҳолидан хабар олинди, ёлғиз кексаларга томорқа ишларида кўмаклашилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube