Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ «СЎҒД-2021» ХАЛҚАРО САВДО ЯРМАРКАСИДА ВИЛОЯТИМИЗ САЛОҲИЯТИНИ НАМОЙИШ ЭТАДИ

×

 2021-10-19 10:19:36    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов бошчилигидаги вилоят делегацияси Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида 19-20 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган «Сўғд-2021» халқаро савдо ярмаркасида иштирок этиш учун ушбу вилоятга ташриф буюрдилар.

Вилоятимизнинг туризм ва инвестиция йўналишидаги масъуллари ва 20 нафардан зиёд тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари Сўғд вилояти маъмурияти ва жамоатчилиги вакиллари томонидан тантанали тарзда кутиб олинди. Сўнг Хўжанд шаҳрига йўл олинди.

Бугун халқаро савдо ярмаркасининг дастурига кўра, савдо ва инвестиция ҳамда туризм билан боғлиқ презентациялар амалга оширилади.

Эртага эса турли мамлакатларнинг, вилоятларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўзида ифода этган кўргазмалар ташкил этилади ҳамда ҳамкорлик меморандумлари имзоланади. Ушбу жараёнларда Фарғона вилояти делегацияси вакиллари ҳам фаол қатнашиб, вилоятимиз салоҳияти ҳамда имкониятларини халқаро ҳамжамият аъзоларига яна бир бор намойиш этадилар. Шунингдек, ўзаро манфаатли битимлар тузиш, муҳим савдо-иқтисодий келишувларга эришиш ҳам кўзда тутилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube