Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚ ТУМАНИ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЗАМОНАВИЙ МЕЗОНЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНАДИ

×

 2021-11-22 14:18:57    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Бешариқ туман марказидан 35 километр олисда жойлашган Шодақозиқ массивининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган қум барханлари ўрнида 80 гектар ерда тут плантацияси ташкил этиляпти. Туман ҳокимлиги, “Бешариқ ипаги” МЧЖ пиллачилик кластери ҳамда фермер хўжаликлари ташаббуси билан 500 минг туп тут кўчатлари экилиб, касаначилик асосида 1000 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Тадбиркор Қаҳрамон Абдуллаев томонидан Шодақозиқ массивининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларида йилқичилик, балиқчилик, доривор гиёҳлаар етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга сазовор.

- Ҳозирча 40 гектар ерда қизилмия доривор ўсимлиги етиштиришни йўлга қўйганмиз,-дейди тадбиркор. – Яқин истиқболда 500 гектар ерда қизилмия етиштириб, ушбу лойиҳа доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш, Хитой, Корея Республикаси, Украина, Европа давлатларига мазкур доривор гиёҳни етказиб беришни мақсад қилганмиз.

Тадбиркор 30 гектар ерда сунъий балиқ кўли ташкил этиб, балиқ маҳсулотларини дудлаш орқали хорижга экспорт қилиш ниятида. Шу мақсадда хориждан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Йилқичиликни ривожлантириш учун Қирғизистондан 50 бош от олиб келиниб, шу ернинг ўзида наслчилик хўжалиги ташкил этилди.

“Аъло-5” фермер хўжалиги раҳбари Дилшод Эҳсонбоев АТ “Халқ банки”нинг Бешариқ тумани филиалидан олинган 1 миллиард 758 миллион сўм кредит эвазига яқинда Германиядан 70 бош наслли қорамол олиб келди. Ёш фермер ўз маблағи ҳисобига 125 ўринли чорвачилик комплекси қуриб, айни пайтда гўшт-сут йўналишида 100 бош қорамол парваришлаяпти. Яқин истиқболда бу ерда сутни қайта ишлаш корхонасини фойдаланишга топшириш эвазига янада 30 та янги иш ўрни яратилиши мўлжалланмоқда.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube