Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2021-11-24 12:35:36    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасидан вилоятимизга ташриф буюрган “Qianxing” компанияси сармоядори Хонг Зи Янг ҳамда “LiLi Medical center” компанияси раҳбари Ли Руилини қабул қилди. Учрашувда Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳалар борасида сўз борди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида, “Тадбиркорлар уйи” ёнида қурилиши белгиланган 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона лойиҳаси, Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда, Халқаро аэропорт яқинидаги “Илғор” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди лойиҳалари ҳақида алоҳида тўхталиб, компания мутасаддиларига бу лойиҳаларда иштирок этишлари юзасидан таклиф билдирди.

Инвесторлар ҳар икки лойиҳа билан яқиндан танишганлигини ва 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона лойиҳаси уларда катта қизиқиш уйғотганини, ушбу лойиҳага сармоя киритиб, қурилиш ишларига бош бўлишлари мумкинлигини билдиришди. 

“LiLi Medical center” компанияси томонидан Фарғона вилоятида йирик туризм комплекси ҳамда ёқилғини қайта ишлаш корхонаси барпо этиш лойиҳалари режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари, мавжуд қонунчилик асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмак берилишини, ҳамда кичик саноат зоналарида бунга етарли шароит мавжудлигини қайд этди. 

Ўзбекистонда, айниқса Фарғонада инвесторлар учун қулай тадбиркорлик муҳити яратилганини таъкидлаган хитойлик сармоядорлар, вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилиши режалаштирилаётган бошқа лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка тайёр эканликларни мамнуният билан ифодалашди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube