Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ: ФАРҒОНАДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҲИМОЯЛАШ ОРҚАЛИ ОИЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТНИ ҚАРОР ТОПТИРИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-11-27 20:18:57    53

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказининг анжуманлар залида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” акцияси доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси, “Меҳржон” ва “Қалб нури” нодавлат-нотижорат ташкилотлари мутасаддилари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева олиб борди.

Сўз олганлар вилоятимизда жорий йилнинг 25 ноябридан мамлакатимизда “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирлари бошлангани ва бу компания 10 декабрга қадар давом этишини таъкидладилар. Унда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида гендер тенгликни таъминлаш, оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш, соғлом муҳитни қарор топтириш каби бир қатор ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Анжуманда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари - хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Дилшода Ўринова ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Аъзамжон Асқаровларнинг ҳисоботлари тингланди. Уларда қайд этилишича, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарлик ёки жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилиб, содир этилиши мумкин бўлган оила-турмуш муносабатлари доирасидаги кўплаб нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олишга эришилди.

Фарғона вилоятида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали уларни ўйлантираётган муаммолар, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар билан секторлар кесимида “маҳаллабай” ишлар йўлга қўйилган. Аёлларни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат органлари томонидан вилоятимиздаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан кенг ҳамкорликда иш ташкил этилмоқда.

Фарғона давлат университетида “Гендер тенглик масалалари тадқиқот маркази” ташкил этилган бўлиб, мазкур марказнинг фаолияти хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун зарур ижтимоий, сиёсий-иқтисодий, муносиб меҳнат ва яшаш шарт-шароитларни яхшилашга қаратилган.

Анжуманда айни жиҳатларга ҳам иштирокчилар эътибори қаратилди. ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube