Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОД ТУМАНИДА ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН 330 ЎРИНЛИ ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-12-01 19:10:43    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманининг Қўғоли МФЙ ҳудудида 330 ўринга мўлжалланган янги замонавий мактаб биноси ҳашар йўли билан барпо этилмоқда. Кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан ушбу объектда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Қишлоқ ёшлари шу ҳудуддаги 30-мактаб филиалида бошланғич таълимни олишгач, юқори синфларда ўқиш учун ҳар куни 4-5 км пиёда йўл босиб, қўшни қишлоқдаги мактабга қатнаган. Маҳаллий тадбиркорлар ва маҳалла аҳли бирлашиб, 11 йиллик мактаб қурилишини ҳашар йўли билан амалга оширишга киришишган. 

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши ушбу лойиҳани ҳам амалга оширишни тезлаштирди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактаб қурилишига 900 миллион сўм ажратиб берилди. 

Маҳалла аҳли ҳамда ҳашар ташаббускорлари билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, мактабни тўла жиҳозлаш учун вилоят бюджетидан етарли маблағ ажратиб берилишини маълум қилди. Шунингдек вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан ўқув муассасасига спортзал қуриб бериладиган бўлди. Шунингдек, мактабни сув билан таъминлаш ҳам йўлга қўйилади.

Жорий йил март ойида ҳам туманнинг чекка ҳудуди Меҳнатобод қишлоғида 330 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси ҳашар йўли билан қуриб битказилганди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube