Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОДДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ҚУРИБ БИТКАЗИЛГАН ДАШТ МФЙ БИНОСИ ТАНТАНАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-12-01 19:20:24    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилган Дашт МФЙ биносини тантанали фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.

Бағдод туманида жами 59 та МФЙ мавжуд бўлиб, жорий йилда улардан 17 тасининг маъмурий биноси янгидан қурилмоқда. Шундан 7 та МФЙнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди, 10 тасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Конституция куни арафасида яна 3 та маҳалла фуқаролари йиғини янгиланган бинода иш бошлайди.

Дашт МФЙ ҳудудидаги замонавий қиёфа касб этган иншоот давлат-хусусий шериклик асосида маҳаллий тадбиркор Давронбек Мавлонов ташаббуси билан қуриб битказилди.

Маҳалла идорасида барча шароитлар яратилган бўлиб, маҳалла раиси, котиб, маслаҳатчилар, профилактика инспектори, шунингдек янги жорий этилаётган ҳокимнинг маҳалла бўйича ёрдамчиси учун алоҳида хоналар ажратилган.

Бинонинг иккинчи қаватида тадбиркор томонидан 30 та янги иш ўрни шаклланадиган тикувчилик цехини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, буни ташкил этиш учун маблағ масаласида бироз қийналиб қолгани маълум бўлди. Вилоят ҳокими маҳаллада яшовчи аёллар билан мулоқотда бу ерда ишлаб чиқариш ташкил этиш учун тадбиркорга керакли миқдорда кредит маблағлари ажратиб берилиши ёки ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари берилишини қайд этди. Вилоят раҳбари шунингдек, маҳаллада болалар учун воркаут ва спорт майдончаси қуриб бериш бўйича туман ҳокимига топшириқ берди.

Шу ерда вилоят ҳокими маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича Дашт МФЙда жорий йилда кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 3 та янги трансформатор 40 та бетон таянчлар ўрнатилди. 2 та скважина қазилиб, 4 км сув тармоғи тортилди. 3,5 километр ички йўллар асфальтланиб, 2 километр йўлга шағал ётқизилди.

Келгуси йилда Дашт МФЙ “Обод қишлоқ” дастурига киритилиши режалаштирилган. Дастур доирасида маҳаллада коммунал хизматлар таъминотини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш бўйича иш ташкил этилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube