Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЁЗЁВОНДАГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШНИ ТЕЗЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

×

 2021-12-01 19:55:23    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги ўрганишлар жараёнида туман прокурори сектори ҳудудидаги "Гулистон-1" кичик саноат зонасида ҳам бўлди. 

Ушбу КЧЗга жойлаштирилган 15 та лойиҳанинг умумий қиймати 182,1 млрд. сўм бўлиб, улар 4,5 гектар майдонни эгаллаган. Барча лойиҳалар тўлиқ фойдаланишга топширилса, 400 тага яқин янги иш ўринлари яратилади. Вилоят ҳокими лойиҳалар билан танишиб, корхоналарнинг иш бошлаши янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини оширишда муҳим омил эканини таъкидлади. 4 та сектор ҳудудидаги мавжуд кичик саноат зоналарида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳали ҳануз бирор корхона фойдаланишга топширилмаганини кескин танқид қилган вилоят раҳбари, барча секторлар раҳбарларига кичик саноат зоналаридаги корхоналарни ишга туширишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди.

Шу ерда тадбиркор Рустам Ҳамроқулов бир муҳим ташаббусни илгари сурди. У 100 минг туп наматак етиштириб, 10 гектар майдонда наматак плантациясини барпо этиш режасини айтди. Шунингдек, фермерлар ҳам дала четларига наматак экса, ундан яхши даромад олиш ва экспорт қилиш мумкинлигини қайд этиб, наматак етиштириш самарадорлигини рақамлар билан тақдим этди. Вилоят ҳокими бу таклифни қўллаб-қувватлади ва туман раҳбарларига тадбиркорга амалий кўмак бериш юзасидан кўрсатма берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube