Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУВАЙДА ТУМАНИДА КАТТА ШАҲАРЛАРДАГИДАН ҚОЛИШМАЙДИГАН ЗАМОНАВИЙ ТУРАР ЖОЙ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛДИ

×

 2021-12-03 17:29:07    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Бувайда тумани Додхо МФЙ ҳудудида барпо этилган замонавий турар жой мажмуасини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Президентимизнинг “Одамларни замонавий шароитга эга уйларда яшашга ўргатиш керак” деган фикрларини ҳаётга тадбиқ этган ушбу мажмуа Бахтиёр Валломов раҳбарлигидаги “Файз Бинокор Олтиариқ” хусусий қурилиш-монтаж корхонаси томонидан қисқа муддатда – 8 ойда қуриб битказилди.

Жами 234 хонадондан иборат 4 та 6 қаватли турар жойдан иборат, ўзида болалар майдончаси, спорт майдончаси, автотураргоҳларни мужассам қилган ушбу муҳташам мажмуага жорий йил бошида тамал тоши қўйилган эди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, катта шаҳарлардагидан қолишмайдиган ушбу турар жой мажмуаси Давлатимиз раҳбарининг сўнгги беш йил ичида олиб бораётган ислоҳотларининг яна бир натижаси эканини қайд этди.

“Ўтган 5 йил бизга кўп нарсани ўргатди. Президентимиз жуда кўп йўналишларда ўзлари тавсиялар бериб, ўзлари йўл-йўриқ кўрсатиб, ўзлари шарт-шароитларни яратиб беряптилар. Беш йил олдин бундай уйларни қишлоқ жойларида эмас, вилоят марказларида ҳам қуришни тасаввур қила олмас эдик. Бизда стандарт лойиҳа бўларди. Бутун Ўзбекистон бўйича фақат 4 қаватли уйлар қуриларди. Бизнинг сувимиз етиб чиқмайди, коммуникациямиз кўтармайди деб рухсат берилмасди. Ҳозир 7-9 қаватли уйлар ҳам одатий ҳолга айланиб қолди. Фарғонада 16 қаватли турар жой қурдик. Мана, Худо хоҳласа, бу йилдан 25 қаватли уйларни барпо этишни режалаштиряпмиз” деди вилоят раҳбари.

Мамлакатимиз бўйлаб барча шароитларга эга Янги Ўзбекистон массивлари қуришга киришилганини айтиб ўтган вилоят ҳокими, Бувайдада қуриб фойдаланишга топширилган ушбу турар жой мажмуаси ҳам бу катта ҳаракатнинг бир бўлаги эканини қайд этиб, “Юртимиздаги ҳар бир оила учун, “уй қилсам, ўзимга ватан қилсам, ўзимга бир жой қилсам, болаларим билан маза қилиб яшасам” деб ўйлаб юрган одамлар учун мос бўлган мана бундай чиройли уйларнинг барпо этилиши вилоятимиз, туманларимиз кўркига кўрк қўшиши билан биргаликда энг асосийси, Президентимиз қўйган масала – халқимизни арзон, қулай ҳамма шароитларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминлашда катта ёрдам беради” деб таъкидлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube