Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АДАБИЁТ ЯШАСА, МИЛЛАТ ЯШАР! – ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛИБ ЎТГАН “АДАБИЁТ КУНЛАРИ” КАТТА НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

×

 2021-12-04 09:10:52    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида вилоятимизда катта тантаналар билан ташкил этилган “Адабиёт кунлари” доирасидаги тадбирлар якунига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг адабиётга, маънавиятга бўлган юксак эътиборларидан ва маданий ҳаётимиз равнақи борасидаги қарор ва топшириқларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг жорий йилнинг 23 октябрь куни қабул қилган фармойишига асосан ўтказилган “Адабиёт кунлари” Республикамиздаги таниқли ёзувчи ва шоирлар, драматурглар, журналистлар, олимлар, адабиётшунослар, ёшлар ва адабиёт ихлосмандларини ўн кун давомида ўзида жамлади.

Бугунги тадбир сўзни муқаддас деб билган аждодларимизнинг, адабиёт намояндаларининг сиймолари гавдаланган театрлашган саҳна чиқишлари билан бошланди.

Ҳазрат Навоий, Увайсий, Анбар отин шеъриятидан гўзал байтлар айтилди. Эркин Воҳидов қаламига мансуб “Инсон ўзинг” қасидаси эса турли тилларда куйланди.

Анжуманда қатнашган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бундай адабиёт байрамлари давомли бўлишини, фақат марказларда эмас, балки чекка-чекка ҳудудларда ҳам ҳар чоракда бир маротаба адабий тадбирлар, форумлар ташкил этиш режаси ишлаб чиқилаётганинини таъкидлади. Меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди. 

Адабиёт кунларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ижодкорлар ва уларнинг оила аъзоларига фарғонача лутф билан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида сўз олган меҳмонлар ҳам ушбу адабиёт байрамини уюшқоқлик билан ўтказишга ҳисса қўшган вилоят ҳокимлиги ва фарғоналик ижод аҳлига ташаккур айтдилар. Саҳнада гўзал шеърлар, Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Анвар Обиджон қаламига мансуб қўшиқлар янгради. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага кўтаринкилик улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube