Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК – УЧКЎПРИК ТУМАНИНИ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ МУҲИМ ОМИЛ

×

 2021-12-04 09:12:22    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Учкўприк тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш жараёнида "Машад" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳошимжон Юнусов хонадонида бўлди. 

Хонадон соҳиби Ҳошимжон Юнусов оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, болалар ва аёллар учун трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

45 нафар хотин қизларни доимий иш билан таъминлаган оилавий корхонада 15 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда ва ички бозорларимизга етказиб берилмоқда.

Тадбиркор, вилоят раҳбари билан мулоқот чоғида туманда 15 гектар майдонда барпо этилаётган “Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган учкўприкликлар учун катта имкониятлар очаётганини таъкидлаб, ўзи ҳам ушбу мажмуадан 300 квадрат метр ишлаб чиқариш майдони олаётганини маълум қилди.

Учкўприк туманидаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 1856 та хонадонда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мазкур оилавий тикув цехларида 9 минг нафардан зиёд хотин қизларнинг доимий бандлиги таъминланган.

Юртимизда илк бор барпо этилаётган “Бобошбек” замонавий енгил саноат ва савдо мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилиши режалаштирилган. 7 минг 700 дан ортиқ фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлишади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube