Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДУНЁ БЎЙЛАБ 70 ДАН ЗИЁД ШИФОХОНАГА ЭГА ҲИНДИСТОННИНГ “APOLLO HOSPITAL” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ КЛИНИКА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-12-07 23:12:00    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбарининг Фарғона шаҳрида Ҳиндистоннинг машҳур “Apollo” клиникасини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳамда вилоятимиздаги “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” ва “ILYASOV” МЧЖ раҳбарлари Нурилло Мамасидиқов ва Фахриддин Илясов иштирокида Ҳиндистоннинг “Apollo Hospital” компанияси раҳбарияти билан видеоконференция шаклида музокара бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Фарғона вилоятида тиббиёт соҳасида ўз нуфузига эга бўлган компаниялардан бири, бутун водий бўйлаб 9 та шифохонага эга “Meridian Diagnostic Hospital” ва “Apollo Hospital” ҳамкорлигида вилоятимизда “Apollo” транспонтология ва онкология клиникасини ташкил этиш масаласи кун тартибидан ўрин олди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, илк босқичда Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳа муваффақиятли бўлса, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида ҳам бундай клиникаларнинг очилишини қайд этди.

“Meridian Diagnostic Hospital” раҳбари, лойиҳани молиялаштириш, бино-иншоот ҳамда зарурий жиҳозлар билан таъминлашга тайёр эканликларини билдириб, “Apollo Hospital” томонидан клиника бошқарувини халқаро стандартларга мос ташкил этиш, “Apollo”нинг малакали шифокор, профессорларини жалб қилган ҳолда маҳаллий мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириб борилишида доимий иш олиб бориш борасида таклифни илгари сурди.

“Apollo Hospital” вакиллари мазкур лойиҳа доирасида батафсил маълумотга эга бўлиш, аниқ маълумотлар асосида якуний музокаралар ўтказиш учун декабрь ойи охиригача Фарғона вилоятига ташриф буюришларини маълум қилишди.

“Apollo Hospital” 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон клиникалари орасида 5-ўринни эгаллайди. Бугунги кунга қадар 140 дан ортиқ мамлакатдан 150 миллиондан ортиқ одам “Apollo” шифохоналарида даво топган. Компания дунё бўйлаб жами 12 минг ўринли 71 та клиникага эга, таркибида 150 диагностика маркази, 90 дан ортиқ бирламчи тиббий ёрдам поликлиникалари ва 3400 дорихона мавжуд.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube