Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ТЎРТ НАФАР ЎРИНБОСАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИЛАР

×

 2022-01-09 18:49:58    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фурқат тумани Чиркай маҳалла фуқаролар йиғинида Ички ишлар вазири ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Файзулло Қосимов, Хуршиджон Аҳмедов, Баҳодир Холиқовлар иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туман марказидаги Чиркай МФЙда ўтган қабулда Қўқон шаҳри, Фурқат, Бешариқ, Данғара ва Ўзбекистон туманларидан келган фуқароларнинг турли масалалардаги 200 дан зиёд мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг катта қисми қабул чоғида ижобий ҳал этилди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга ўрганиб чиқиш ва белгиланган муддатларда ҳал этиш учун топширилди ва ижроси назоратга олинди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 27 нафар фуқаро тикув машинаси, 17 нафар фуқаро пишириқ печи, 25 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳасса, қўлтиқтаёқ каби реабилитация воситалари билан таъминландилар. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 33 нафар фуқароларга кредит ажратиладиган бўлди.

Шу куни аҳоли учун арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, гўшт, тухум, картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ва пахта ёғи каби хўжалик учун муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube